Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжаев Мунис Отабоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1310.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуронов Муҳаммаджон педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари талабаларида ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришнинг концептуал асослари, дидактик структураси, педагогик-психологик хусусиятлари ва тузилмаси ғоявий-мафкуравий компетентликнинг фаол фуқаролик позицияси, мафкуравий профилактика, мафкуравий педагогика, ҳамкорлик педагогикаси устунларини эмоционал-мотивацион, информацион-когнитив, фаолиятга доир, аксиологик компонентлар билан горизонтал ва вертикал муносабатга киришиш даражасини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш жараёни фанлараро модулли таълим, ижтимоий-гуманитар ва педагогик фанларнинг имкониятларини кенгайтириш, ўқув мавзулари мазмунига умумий йўналишни кўрсатувчи, фанлараро интеграция асосида ўқув мавзуларини ўрганишга тайёргарликни ҳосил қилувчи ғоявий-мафкуравий компетентлик хусусий ва педагогик таъсир воситаларини мувофиқлаштирувчи умумий тушунчалар ўртасидаги бевосита алоқадорликни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш моделининг амалий компоненти интерфаолликни таъминлаш, медиа тадбирларни ташкил этишнинг алгоритмик босқичларини аниқлаш, ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тақдимотини ўтказиш, аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларга инструментал, мотивацион, когнитив, продуктив, рефлектив-баҳоловчи компонентлар комплекс ёндашувни татбиқ этиш имкониятини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари мослашувчан кўникмалар ва умуммаданий компетенцияларни индивидуал хулқ-атвор моделларини шакллантириш, вазиятга мос қарор қабул қилиш ва муаммоларга самарали ечим топиш малакаларини таркиб топтириш жараёнларига тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва тузилмасини аниқлаштириш, ғоявий-мафкуравий компетентликнинг тўртта устунини эмоционол-мотивацион, информацион-когнитив, фаолиятга доир, аксиологик компонентлар билан горизонтал ва вертикал муносабатга киришиш даражасини ҳисобга олишга доир таклифлардан педагогика таълим соҳаси Давлат таълим стандарти ва 5111600 – Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълим бакалавриат йўналиши малака талабаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 5 январдаги 89-03-16-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш жараёнини белгилаш, фанлараро модулли таълим асосида ижтимоий-гуманитар ва педагогик фанларнинг имкониятларини кенгайтириш, талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентлиликни ривожлантириш моделининг амалий компонентини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси” ва “Тарбия фани Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 5 январдаги 89-03-16-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаштириш, мослашувчан ва махсус компетенцияларни индивидуал хулқ-атвор моделларини шакллантириш, вазиятга мос қарор қабул қилиш ва муаммоларни бартараф қилиш малакаларини таркиб топтириш жараёнларига тизимли қўллашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан №ОТ-Ф1-36 “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” (2015-2017 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 5 январдаги 89-03-16-сон маълумотномаси). Натижада, илғор хорижий тажрибалар асосида талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентликнинг ривожланганлигини баҳолаш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish