Sayt test rejimida ishlamoqda

Халматов Лочин Нурбобоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жисмоний тарбия таълими жараёнида ўқувчиларнинг экогигиеник билимларини ривожлантириш назарияси ва амалиёти», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3 PhD/Ped578. 
Илмий раҳбар: Турдиқулов Эшбой Отақулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор; Мамуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия таълими жараёнида ўқувчиларнинг экогигиеник билимларини  ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний тарбия таълими жараёнида ўқувчиларнинг экогигиеник дунёқараши  фалсафий, педагогик-психологик омилларини таҳлил этиш табиий, яхлитлик, узлуксизлик, ҳамкорлик, жамоавийлик, шахсият ижобийлигига табақалашган ва якка тартибда ёндашиш орқали ҳамда гуманитар фанлараро экологик фаолият ва амалий-ҳаракатли интегратив тарбия муҳитининг ўзаро алоқадорлигини аниқлаш асосида ривожлантирилган;
ўқувчиларда экогигиеник дунёқарашнинг асосий (экогигиеник психология, атроф-муҳитга жавобгарлик, экогигиеник таълим ва тарбия, ахлоқий экогигиена), умумий (экогигиеник тарбияланганлик даражаси) ва хусусий (шахснинг ўзи эгаллаган экогигиеник хусусиятлари) сифатлари экогигиеник билимларни экологик саводхонлик, маданияти, иқтисодий, ижтимоий жараёнига оддийдан мураккабга, узвийлик ва узлуксизлик, экопедагогик каби экологик таълим бериш технологиялари воситасида сабаб-оқибат жараёнлари боғлиқликларини ўхшатишли фикрлашдан дедуктив фикрлашга ўтиш асосида такомиллаштирилган;
дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг экогигиеник компетентлигини оила, таълим муассасаси, жамоатчилик, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатлари ижтимоий имкониятларини экологик тарбияга оид материаллар мазмунининг дидактик имкониятларига устуворлик берилиб, тарбиявий қадриятларга мувофиқлаштириш асосида ривожлантирилган;
жисмоний тарбия таълими жараёнида ўқувчиларнинг экогигиеник билимларини ривожлантириш модели соғлом турмуш тарзини фанлараро алоқадорлик, ўқитувчи-ёшлар фаоллигини ошириш субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини педагогик стратегия, дидактик тузлилмасини диагностик, прогностик стратегиясини белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия таълими жараёнида ўқувчиларнинг экогигиеник билимларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
жисмоний тарбия таълими жараёнида ўқувчиларнинг экологик-гигиеник билимларини ривожлантириш бўйича таклифлар “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган глобал экологик муаммоларни таълим воситасида ҳал этишга стратегик ёндашувлар” мавзусидаги А7-ХТ-1-29687 (2014-2017 й) грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 89-03-1592-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний-тарбия таълими жараёнида ўқувчиларнинг экологик-гигиеник билимларини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имкониятлари яратилган;
умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия таълими жараёнида ўқувчиларнинг экогигиеник билимларини ривожлантириш модели таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 89-03-1592-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия таълими ҳамда синфдан ташқари ишлар жараёнида ўқувчиларнинг экогигиеник билимларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари самарадорлиги оширилган;
дарс ва дарсдан ташқари ишлар жараёнида ўқувчиларнинг экогигиеник билимларини ривожлантириш технологияси умумий ўрта таълим мактабларида таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги  89-03-1592-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг экогигиеник характердаги билим ва тушунчалари асосида таълим жараёнининг самарадорлиги оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish