Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонова Севара Султановна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз романларида аёл руҳияти тасвири (Абдулҳамид Чўлпон ва Самуэл Ричардсон ижоди мисолида)”, 10.00.06–қиёсий адабиётшунослик,чоғиштирма тилшуносликва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD//Fil669.    
Илмий раҳбар: Касимов Абдугапир Абдикаримович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Қобилова Зебо Бакировна, филология фанлари доктори, доцент; Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори, проффессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: А.Чўлпон ва С.Ричардсон романлари мисолида ўзбек ва инглиз маърифатчилик адабиётида аёл руҳиятининг бадиий тасвирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётидаги жадидчилик ва Европа адабиётидаги маърифатчилик ҳаракатининг шаклланишига сабаб бўлган ижтимоий-тарихий шароитдаги ўхшашлик аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий мақоми борасида ҳам ғоявий яқинликни келтириб чиқарганлиги далилланган;
синфий ва гендер тенгсизлик жамиятидаги қуйи табақа вакилининг бадиий тасвири жадид ва Англия маърифатчилиги адабиётидаги аёллар образига хос муштарак хусусиятлар эканлиги очиб берилган;  
“Кеча ва Кундуз” ҳамда “Памела  ёхуд тақдирланган фазилат” романлари қаҳрамонлари Зеби ва Памела образларининг қиёсий тадқиқи натижасида давр, муҳит ҳамда ўзбек ва инглиз аёллари табиатига хос миллий хусусиятларнинг қаҳрамонлар руҳияти талқинидаги ўрни ва роли асосланган;
Зеби табиатидаги шарқона андиша, хоксорлик, журъатсизлик ҳамда Памела тимсолидаги  эркин фикрлаш, қатъият, жасорат кўринишлари ўзбек ва инглиз қизлари характерига хос фарқли жиҳатлар эканлиги далилланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз романларида аёл руҳияти тасвирини Абдулҳамид Чўлпон ва  Самуэль Ричардсон ижоди мисолида ўрганиш тадқиқи юзасидан эришилган илмий натижалар асосида:
маърифатпарварлик ҳаракати ва бадиий адабиёт, ўзбек ва инглиз маърифатчилик ҳаракатининг ижтимоий-фалсафий асослари, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётида адабий муҳитни шаклланиши ҳақидаги маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Фарғона шаҳар тарихи бўлими” экспозициясида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги  01-12-10-3057-сон маълумотномаси). Натижада, музей экспозицияси янгиликлар билан бойитилди ва маънавий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этган;
Чўлпон ва  С.Ричардсон насрида нутқ ва услуб талқини, ўзбек ва инглиз маърифатпарварлик адабиётида аёл руҳияти оламининг бадиий-психологик асослари ҳақидаги маълумотлардан ОТ-Ф-1-100 “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” (2017-2020 й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 89-03-682-сон маълумотномаси). Натижада, имконияти чекланган ёшларнинг бадиий ижодкорлигини ривожлантириш, уларда маънавий-аҳлоқий сифатларни шакллантиришга эришилган;
жадидчилик ва адабий муҳит, ўзбек ва инглиз маърифатпарварлик адабиёти ва унинг ривожланиш босқичлари ҳақидаги материаллардан Озарбайжон давлат педагогика университетининг “Культурное наследие Узбекистана в собраниях мира” (Ўзбекистон маданий мероси дунё маданий мероси мажмуида) (2018-2019 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Озарбайжон давлат педагогика университетининг 2020 йил 23 мартдаги 264/21-FAW-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон маданий меросини дунё маданий мероси мажмуидан ўрин эгаллашига эришилган;
тингловчига бадиий адабиётда аёл тасвирининг бадиий-психологик асослари борасидаги илмий хулосалардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Farg’ona24”, информацион дастури сонларида ёритиб борилди. Берилган маълумотлар “Адабий муҳит”, “Кўнгил мулки” ва “Маънавият қалб кўзгуси” каби кўрсатув ва эшиттиришларда фойдаланилган. (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 8 июндаги  208-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, ижтимоий хусусиятлари ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish