Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Фарход Умировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Комплекс ёндашув асосида бўлажак офицерларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1677.
Илмий раҳбар: Холиқов Аъзамжон Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика  фанлари доктори, профессор; Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  комплекс ёндашув асосида бўлажак офицерларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш ҳамда улардан таълим амалиётида фойдаланишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:   
бўлажак офицерларда жараён, натижалилик, баҳоланиш каби педагогик мотивацияси омиллари вситасида касбий компетенцияларини тизимли ривожлантириш жараёни модели шахсга йўналтирилганлик, ўз-ўзини ривожлантириш принципларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак офицерларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг ҳарбий-касбий, акмеологик, норматив-ҳуқуқий, психологик-педагогик, маънавий-ахлоқий компонентлари уларни амалий қўллаш тажрибаси ва мотивацияси, касбий вазифаларни муваффақиятли ҳал қилишга имкон берадиган интеллектуал, мотивацион ва фаолиятли жараёнлар билан ички интеграллашув даражаси орқали шахсий фазилатларнинг ўзаро уйғунлашуви асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак офицерларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш босқичлари ва фанга оид-информацион, операцион-фаолиятли, шахсий-бошқарув компонентлари таркиби комплекс ёндашувнинг педагогик, дидактик ўзига хос хусусиятлари, шахснинг билиш фаолияти, маънавий эҳтиёжларини ҳисобга олиш, маданий дунёқарашини бойитиш, ўз-ўзини ривожлантириш,  тадрижийлик ва фаолиятли-мотивацион иерархик муносабатларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак офицерларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш самарадорлигига таъсир қилувчи мустақил билим олишларини ташкил этиш йўллари, вазиятларини белгилаш, ташкилий-педагогик шарт-шароитлар рефлексив бошқарув ҳарбий-педагогик-психологик, технологик, диагностик ва касбий омилларининг ўзаро интеграциялашув жараёнларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Комплекс ёндашув асосида бўлажак офицерларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак офицерларнинг умумкасбий ва ихтисослик соҳасига оид касбий компетенциялари тизимини комплекс ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён моделини такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 05-961-сон қўшма қарори билан тасдиқланган “Ҳарбий таълим” таълим йўналишининг давлат таълим стандарти ва малака талабларини шакллантиришда фойдаланилган (Мудофаа вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 25/10/1036-сон маълумотномаси). Натижада мазкур давлат таълим стандарти ва малака талаблари олий ҳарбий таълим муассасалари ўқув режалари ва дастурлари, методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
курсантларнинг касбий компетенцияларини ўқув мавзулари кесимида босқичма-босқич ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялардан ИТД-166 рақамли “Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 89-03-3677-сон маълумотномаси). Натижада курсантлар ўқув режаси ва ўқув дастурлари Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти ўқув-тарбиявий жараёнининг методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
касбий компетентликни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминоти интегратив-ижодий топшириқлар, визуал симуляция (тасвирли, намойишли, интерфейсли) ва интерактив моделлаштириш имкониятлари ва амалий-технологик хусусиятларини такомиллаштириш ҳамда бўлажак офицерларда касбий компетенцияларни шаклланганлигини баҳолаш мезонлари ва диагностик технологиялари параметрларига оид таклифлар “Ҳарбий психология ва педагогика. Ахборот хавфсизлиги психологияси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 15 августдаги 718-сон буйруғи,  Рўйхатга олиш рақами №718-087). Натижада бўлажак офицерлар тайёрловчи таълим муассасалари курсантларини билим сифатини ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish