Sayt test rejimida ishlamoqda

Обломурадова Хабиба Наимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув шароитида миссионерликнинг олдини олиш усуллари ва воситалари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fal169.
Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Алиев Бекдавлат Алиевич, фалсафа фанлар доктори, профессор; Хайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида миссионерликка қарши кураш усуллари ва воситаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миссионерлик терминологиясининг генезиси, эволюцияси ва дунё динларида намоён бўлиши, унинг анъанавий ҳамда замонавий кўринишлари, прозелитизмдан фарқи ҳамда миссионерликни татбиқ этиш механизмлари, қамров, жалб этиш, таъсир, таҳдид усулларидаги иқтисодий, ижтимоий, молиявий, руҳий-психологик омиллар билан боғлиқ ўзгариш ва янгиланишлар фалсафий жиҳатдан очиб берилган;  
миссионерликнинг деструктив, манипулятив, эсхатологик, мослашувчанлик, ўзгарувчанлик қиёфаси, уни амалга ошириш шакллари – хайрия ёрдамини кўрсатиш, тиббиёт, таълим, туризм, ижтимоий ҳимоя, маданият ва санъат соҳалари имкониятларидан фойдаланиш орқали намоён бўладиган миссионерлик амалиётининг диний секта кўринишидаги очиқ ва ниқобланиш характеридаги яширин кўринишлари динлараро бағрикенглик принципларига зидлиги фалсафий жиҳатдан асосланган; 
миссионерликнинг замонавий троллинг (trolling – ижтимоий провокация ёки онлайн мулоқотнинг безорилик шакли) ва доксинг (троллинг ортидан келиб чиқадиган шантаж ва таҳдид усули) кўринишлари – ахборот коммуникация тизимидан фойдаланган ҳолда руҳий таъсир ўтказиш тарзида ўзга динларга даъват қилишдек ғоявий таҳдиднинг инсон эркинлигига зид эканлиги фалсафий-психологик ва ҳуқуқий нуқтаи назардан очиб берилган;  
норасмий диний конфессиялар ва диний секталарнингмиссионерликнинг динамик мослашувчанлик ҳамда кучли ниқобланиш усуллари орқалиЎзбекистондаги миллий, диний ва урф-одатлар ранг-баранглиги ҳамда ҳудудий ўзига хосликлар, уларнинг ҳар бир кўринишига жавобан қонуний, илмий-фалсафий ва диний маърифат билан конкрет ёндашишнинг мамлакатда миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим омиллар эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида миссионерликнинг олдини олиш усуллари ва воситаларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
миссионерликнинг шаклланиши, эволюцияси ва дунё динларида намоён бўлиши, унинг анъанавий ҳамда замонавий кўринишлари, амалга оширилиш шаклларининг ижтимоий ҳаёт соҳалари билан боғлиқлиги, миссионерликни татбиқ этиш механизмлари, қамров, жалб этиш, таъсир, таҳдид усулларидаги иқтисодий, ижтимоий, молиявий, руҳий-психологик омиллар билан боғлиқ ўзгариш ва янгиланишлар қиёсий очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг 3, 11-моддалари нормаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 16 октябрдаги 5172-сон маълумотномаси). Натижалар «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва унинг бажарилиши сифатини оширишга хизмат қилган;
миссионерликнинг деструктив, манипулятив, эсхатологик, мослашувчанлик, ўзгарувчанлик, ниқобланиш характери, уни амалга ошириш шакллари – хайрия ёрдамини кўрсатиш, тиббиёт, таълим, туризм, ижтимоий ҳимоя, маданият ва санъат соҳалари имкониятларидан фойдаланиш орқали намоён бўладиган миссионерлик амалиётининг очиқ ва яширин кўринишлари динлараро бағрикенглик принципларига зидлиги илмий асосланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида тайёрланган «Ўзбекистон –  бағрикенг диёр» номли китоб-альбом лойиҳасининг бажариш концепциясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 28 июндаги 02/265-сон маълумотномаси). Натижалар жамият хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорлигига хавф солувчи турли ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашнинг замонавий омиллари ва механизмларини бойитишга хизмат қилган;
миссионерликнинг замонавий троллинг (trolling – ижтимоий провокация ёки онлайн мулоқотнинг безорилик шакли) ва доксинг (троллинг ортидан келиб чиқадиган шантаж ва таҳдид усули) кўринишлари – ахборот коммуникация тизимидан фойдаланган ҳолда руҳий таъсир ўтказиш тарзида ўзга динларга даъват қилишдек ғоявий таҳдиднинг инсон эркинлигига зид эканлиги фалсафий-психологик ва ҳуқуқий нуқтаи назардан очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган иш режасининг «Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури»нинг 7-Боб 71-банди ижроси юзасидан «Барчаси ўз қўлингда!» тарғибот декадасини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг2020 йил 11 мартдаги 04-13/1014-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларда Интернет тизимидаги турли хил ғоявий, мафкуравий, психологик таҳдидларга қарши сиёсий ҳушёрлик, компетентлик, билим ва малакаларини шакллантириш ҳамдаахборот истеъмоли маданиятини оширишга хизмат қилган;
норасмий диний конфессиялар ва диний секталарнингмиссионерликнинг динамик мослашувчанлик ҳамда кучли ниқобланиш усуллари орқалиЎзбекистондаги миллий, диний ва урф-одатлар ранг-баранглиги ҳамда ҳудудий ўзига хосликлардан миссионерлик ҳаракатларини олиб боришда адресли ёндашувининг ҳар бир кўринишига жавобан қонуний, илмий-фалсафий ва диний маърифат билан конкрет ёндашишнинг мамлакатда миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим омиллар эканлиги асосланганлигига оид хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «Долзарб мавзу» номли кўрсатувлар дастури сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 12 июлдаги09-09/391-сон маълумотномаси). Натижалар фуқароларда миссионерликнинг манипуляцион технологияларига қарши мафкуравий иммунитетини шакллантириш, диний-маърифий саводхонлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish