Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадалиев Ярмухаммат Худайбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туркий халқлар оғзаки ижодида латифа жанри: типологияси, мотивлари, таснифи (ўзбек ва қозоқ латифалари мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Илмий раҳбар: Тухлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Турдимов Шомирза Ганиевич, филология фанлари доктори, профессор; Мухибова Ульпатхон Учкуновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва қозоқ халқ латифаларининг юзага келиш тарихи, тараққиёт омилларини аниқлаш, тадрижий тараққиёт босқичларини текшириш, халқ фалсафий ва бадиий эстетик қарашларининг шаклланишида ижтимоий-тарихий ва географик муҳит ўрнини, ўзбек ва қозоқ халқ латифалари қаҳрамонлари характерини, латифаларнинг структурал, поэтик типологиясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек ва қозоқ халқлари тарихида муҳим ўрин тутган географик, ижтимоий-сиёсий, этник, этнографик ва маънавий омилларнинг латифа жанрида ўхшаш сюжетлар, мотив ва қаҳрамон типининг юзага келишида асосий рол ўйнаганлиги аниқланган;
ҳар икки халқ латифаларнинг шаклланиши ва ривожланишига достон, эртак ва аския муҳим таъсир кўрсатгани, қозоқ латифалари ривожига чечанлик сўзлари, ўзбек латифаларига эса ёзма адабиётнинг таъсири бўлганлиги исботланган;
ўзбек ва қозоқ латифаларидаги ўзаро уйғун ва фарқли жиҳатлар ҳар икки халқнинг этник, иқтисодий, географик, миллий-маънавий қадриятлар тизими билан изоҳланиши, латифа жанрининг образлар тизими ва поэтикаси қардош халқлар ва дунё фольклори билан типологик ўхшашликларини очиб беришда муҳим фактик материал бўлиб хизмат қилиши исботланган;
ўзбек ва қозоқ латифаларидаги қўшимча образлар, мавзу ва мотивларнинг янги тарихий шароит таъсирида мунтазам янгиланиб бориши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркий халқлар, хусусан, ўзбек ва қозоқ оғзаки ижодида латифа жанрининг типологияси, мотивлари ва таснифи юзасидан қилинган таҳлил натижалар асосида:
ўзбек ва қозоқ латифаларидаги ўзаро уйғун ва фарқли жиҳатлар ҳар икки халқнинг этник, иқтисодий ҳамда географик, шунингдек, миллий-маънавий қадриятлар тизими билан изоҳланиши, латифа жанрининг образлар тизими ва поэтикасини ўрганиш эса қардош халқлар ва дунё фольклори билан типологик ўхшашликлари ҳақида чиқарилган хулосалар асосида Қозоғистон Республикаси ўзбеклар «Дўстлик» ҳамжамияти ушбу тадқиқот материалларидан ўзбек халқ оғзаки ижоди бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланган (Қозоғистон Республикаси ўзбеклар «Дўстлик» ҳамжамиятининг 2020 йил 10 июлдаги 56-11-сон маълумотномаси). Натижада Қозоғистон Республикасидаги олий ўқув юртларининг филология факультетлари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари талабалари учун махсус курс ва семинарлар олиб боришда фойдаланилмоқда;
ўзбек ва қозоқ латифаларидаги қўшимча образлар, мавзу ва мотивларнинг янги тарихий шароит таъсирида мунтазам янгиланиб боришидан олинган натижалардан Шимкент шаҳар ўзбек драма театри жамоаси саҳнасига қўйиладиган спектакл сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қозоғистон республикаси Шимкент шаҳар маданият, тилларни ривожлантириш ва архив ишлари бошқармасининг Шимкент шаҳар ўзбек драма театрининг 2020 йил 21 июлдаги 66-сон маълумотномаси). Натижада сатирик ва юмористик қаҳрамон характерини тўлақонли яратиш имконияти яратилган;
ўзбек ва қозоқ халқлари тарихида муҳим ўрин тутган географик муҳит ва ўхшаш ижтимоий-сиёсий, этник, этнографик ва маънавий омилларнинг латифа жанрида ўхшаш сюжетлар, мотив ва қаҳрамон типининг юзага келишида асосий ролни ўйнаганидан олинган илмий хулосалар асосида Шимкент шаҳар ўзбек этномаданий жамоат бирлашмаси (Шимкент шаҳар ўзбек этномаданий жамоат бирлашмасининг 2020 йил 13 июлдаги 45/01-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия билан ҳамкорликдаги ташаббусга кўра «Насриддин Афанди латифалари»ни ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш юзасидан таклиф билан чиққан.

Yangiliklarga obuna bo‘lish