Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Нодирабегим Файзулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли тизимли тилларда миллий-маданий хусусиятларни ифодааловчи фразеологизмлар ва уларнинг лингвокультурологик таҳлили», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.PhD/Fil1358. 
Илмий раҳбар: Умарходжаев Мухторхон Эшонходжаевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Алпанова Ширин Хакимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Ҳошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: инглиз ва ўзбек тилларидаги миллий-маданий хусусиятларга эга фразеологик бирликларнинг лисоний ва маданий, изоморф ва алломорф жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фраземалар у ёки бу халқнинг ўзига хос миллий-маданий стереотипларини ўзида мужассам этиши ва оламнинг лисоний манзарасига хос миллий ахлоқий меъёрларни намоён этиш орқали халқнинг менталитетини ўзида акс эттириши аниқланган; 
инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликлар компонентларининг семантик таҳлили натижасида уларнинг махсус тагтизим сифатидаги ўхшаш ва миллий-маданий хосланган, лингвокультурологик жиҳатдан фарқли хусусиятлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги фраземаларнинг лингвокультурологик ва семантик жиҳатлари шахснинг ижобий, салбий, нейтрал хусусиятларини ва ақлий қобилиятини акс этириши далилланган; 
инглиз ва ўзбек тилларидаги миллий-маданий хусусиятларни ифодаловчи фраземаларнинг шаклланишида фонетик, лексик, семантик лингвистик омиллар ва турмуш шароити, диний тасаввурлари каби экстралингвистик омиллар таъсири далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тиллардаги миллий-маданий хусусиятларни ифодаловчи фразеологизмларнинг лингвокультурологик таҳлили бўйича олингган илмий натижалар асосида:
фраземалар лингвокултрологиянинг тадқиқот обьекти сифатида у ёки бу халқнинг миллий-маданий стереотипларни ўзида мужассам этиши ва муайян лисоний олам манзарасига хос асосий қолипларни намоён этиши хусусидаги хулосалардан “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон Фармонининг 3,4-бандларида белгиланган ўзбек тилини таълим муассасаларида ўргатиш, ўзбек тилининг компютер дастурларини яратиш, ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет ел фуқаролари учун ўзбек тили дарсликлари ва електрон дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 10-мартдаги 01/11-01/7-288-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим тизимида она тили ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, хусусан, ўқувчиларда лексика бўлимини ўқитиш орқали миллий-маданий хусусиятларни ифодаловчи фразеологизмлар ва уларнинг лингвокультурологик таҳлили асосида ҳаётнинг турли нутқ вазиятларига мос мулоқот кўникмаларини муайян даражада ривожлантиришга эришилган; 
инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликлар компонентларининг семантик таҳлили натижасида аниқланган ўхшаш ва фарқли хусусиятлари хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан “Aдабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” номли эшиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 19-мартдаги ЎзР-126-21-сон маълумотномаси). Наижада жаҳон миллий тилларидаги фразеологизмларнинг универсаллик ва ўзига хослик масалалари илмий нуқтаи назардан ишлаб чиқиш учун муҳимлиги ҳақида радиотингловчиларга ахборот берилган ҳамда ушбу эшиттиришлар ссенарийси мазмунан бойиган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги миллий-маданий хусусиятларни ифодаловчи фраземаларнинг шаклланишида лингвистик ва экстралингвистик омиллар таъсири хусусидаги илмий хулосалардан Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ўқув маркази маърузачиси Johan Meyer, ўз дарсларида фойдаланилган (Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ўқув маркази 2021 йил 24 июндаги маълумотнома). Натижада миллатлараро ва тиллараро олиб борган таҳлиллар натижалари чет тилини иккинчи тил сифатида ўрганувчи талабалар маърузалари бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish