Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Мухаммад Муродуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали юрак етишмовчилигида ичак микробиоценози, иммун яллиғланиш ва жигардаги фиброз жараёнларини баҳолаш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2PhD/Tib1887.
Илмий раҳбар: Қурбонов Абдиқодир Кенжаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02. 
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвосит Мирвосикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Розыходжаева Гулнора Ахмедовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда ичаклардаги микроб мажмуаси бузилишини иммун яллиғланиш тизимига таъсирини баҳолаш, уларни юрак ва жигар ремоделланиши кўрсаткичлари билан боғлиқлигини аниқлаш хамда касалликни даволашни муқобиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда ичак микробиотини бузилиш даражаси билан организмдаги эндотоксинемия, яллиғланиш олди цитокинлари ва фиброз маркерлари миқдорини ортиши ўзаро боғлиқлиги аниқланиб,  улар ўртасидаги мусбат корреляцион алоқанинг ошиши касалликнинг функционал синфи (ФС) ортиб боришига ҳамоҳанглиги асосланган;
сурункали юрак етишмовчилигининг турли гемодинамик фенотипларида қон зардобидаги эндотоксин, галектин-3, альдостерон ва яллиғланиш олди цитокинлари миқдорини ошиши бир биридан фарқланиши, уларни юрак ремоделланиши хамда жигардаги фиброз жараёнлари фаоллиги билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
сурункали юрак етишмовчилигида жигардаги фиброз жараёнларини эрта ташхислашда қон зардобидаги галектин - 3 ва альдостерон миқдорини аниқланиши хамда жигар эластографиясини ўтказилиши муҳимлиги асосланган;
илк бора сурункали юрак етишмовчилигини даволашда стандарт даво негизида антифиброз ва синбиотикларни қўлланилиши эндотоксинемия, яллиғланиш олди цитокинлари ва коллаген алмашинувида иштирок этувчи биологик маркерлар - галектин - 3 ва альдостерон миқдорини камайтириб, юрак ва жигардаги фиброз жараёнлари фаоллигини пасайиши, ичак микробиотини меъёрлашишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурункали юрак етишмовчилиги кечишида жигар фибрози ва иммун – яллиғланиш жараёнлари хамда ичак микробиоценози тутган ўрнини баҳолаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
сурункали юрак етишмовчилигида жигардаги фиброз жараёнларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали юрак етишмовчилигида жигардаги фиброз жараёнларини эрта аниқлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 июндаги 8н-р/473-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали юрак етишмовчилигининг турли гемодинамик фенотипларида нишон аъзолари, хусусан жигарнинг марказий гемодинамикаси ва ундаги фиброз жараёнлари бир биридан фарқланиши, ушбу ўзгаришларни эрта ташхислаш имконини берган;  
сурункали юрак етишмовчилигининг турли гемодинамик фенотипларида ичак микробиоти, иммун яллиғланиш ва жигардаги фиброз жараёнлари касалликнинг гемодинамик фенотиплари билан муштараклиги аниқланган бўлиб, даволашда стандарт даво негизида ливерин ва микробаланс препаратини қўлланилиши олинган тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасини кардиология ва кардиореабилитация бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг  2 - марказий клиник шифохонасида амалиётга тадбиқ этилган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 августдаги 08-09/9997-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни сурункали юрак етишмовчилигининг турли гемодинамик фенотипларини  муқобил даволаш, касалликни юзага келиши ва кечишида муҳим ҳисобланган фиброз жараёнлари фаоллигини пасайтириш, беморларнинг клиник ҳолати ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish