Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукурова Сабоҳат Муратджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш тизимига кадрлар тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш”, 05.08.04- “Навигация ва ҳаводаги йўл ҳаракатини бошқариш”; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1214
Илмий раҳбар: Шамсиев Заир Зияевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги бир мартали PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзиматов Шухрат Нуманович, техника фанлари доктори, профессор; Сагдиев Тулкин Ахматджонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади авиадиспетчерларни тайёрлашда фуқаролик авиациясига тегишли қонунчилик ва мeъёрий-хуқуқий ҳужжатларни ўрганиш жараёнини рақамлаштириш асосида электрон ўқув-мeтодик воситалар ресурсини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаро авиацияси қонунчилик ва меъёрий-хуқуқий ҳужжатлари таҳлили натижасида тузилган классификация заминида электрон таълим комплексининг концепциясини тузиш ёндошуви ва қоидалари асосланди;
электрон таълим комплексининг тузилмасини IDEF0 методология асосида формализация қилиш ёндошуви таҳлил қилинди ва ушбу методолгияни ишлатиш мумкинлиги кўрсатилди;
электрон таълим комплексига тегишли маълумотлар ресурсида диалог режимида қидирув ва мантиқий амалларни бажариш мақсадида компонентлар орасидаги тўғридан-тўғри ва тескари функционал алоқалар тузилмаси аниқланди ва асосланди; 
интерактив режимда ишлашга имкон берадиган дастурий воситаларнинг алгоритмлари тузилди, шу жумладан уларнинг таркибида ўқув вазифаларини ва вариантларини синтез қилиш, бажарилган вазифаларни текшириш ва баҳолаш алгоримлари тузилди;
электрон таълим комплексини ишлаш жараёнини такомиллаштириш масалалари ўрганилди, модeллаштириш, алгоритмлаш ва дастрлаш жараёнини соддалаштириш ва тезкорликни ошириш мақсадида вазифалар турларига кўра тизим алоҳида функционал ва ахборот мустақилликка эга бўлган блоклар мажмуасига келтирилди ва бундай ёндошувнинг самралилиги дастурлар воситаси ишлаш вақтида аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Авиация диспетчерларини тайёрлашда фуқаролик авиациясига тегишли қонунчилик ва мeъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш таълим жараёнида ўқув-методик воситалар ресурсини рақамлаштириш йўли билан ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида Тошкент давлат транспорт университетининг ўқув тизимига қуйидагилар жорий қилинди:
қонунчилик ва меъёрий-хуқуқий хужжатларнинг (ҚМХҲ)  тизими яратилди ва унинг заминида “Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш” таълим йўналиши ва магистратуранинг “Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва аэронавигация” мутахассислиги  ўқув жараёнларига талабаларга авиация ҳужжатлари бўйича амалий билим ва кўникмалар бериш концепцияси тузилди ва ўқув материалларига киритилди;
мазкур концепция кесимида ҚМХҲ бўйича маълумотлар базаси яратилди ва ундан методик нуқтаи назардан ўқитувчи ҳамда талабалар фойданиши ижобий деб топилди ва рақамлаштириш асосида методик ресурсларни такомиллаштириш аммаллари бажарилиб “Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш” таълим йўналиши ва магистратуранинг “Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва аэронавигация” мутахассислиги  ўқув жараёнларига “ҚМХҲ” электрон-таълим комплекси билан таъминланган “Учувчи-Диспетчер” компьютер тренажер тизими жорий қилинди. 
“ҚМХҲ” электрон-таълим комплекси учун тегишли алгоритмлар ва дастурий воситалар ишлаб чиқилди ва уларни ўқув методикасига мос эканлиги аниқланди ва фойдаланишга қабул қилинди;
“Учувчи-Диспетчер” компьютер тренажёр тизими талабаларга кенг диапазонда диспетчерлар функциясини ўргатишга имкон берди. Тренажер талабаларнинг касб фанлар бўйича амалий билимлар ва кўникмалар даражасини 25-30% оширишга имкон берди.
Диссертация натижалари жорий қилинганлиги  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 й. 1 июлдаги 89-03-2370-сонли маълумотномасида қайд этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish