Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамов Дурбек Азизбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсиб борувчи миопия кузатилган беморларда кўз фиброз қаватининг биомеханик параметрлари ва қоннинг микроэлемент таркиби хусусиятлари», 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib554.
Илмий раҳбар: Бузруков Ботир Тўлқинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Маккаева Сакинат Магомедовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Касимова Мунира Садикджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик  С.Н. Фёдоров номидаги  «Кўз микрохирургияси» сохалараро илмий-техник комплекси «Миллий тиббий тадқиқот маркази» Федерал давлат автоном муассасаси. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миопиянинг ривожланиши ва жадаллашишида кўзнинг фибриноз қобиғининг биокимёвий кўрсаткичлари ҳамда қоннинг микроэлемент таркиби ўрнини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
стационар ва жадаллашувчи миопияли пациентларда қон зардобида ионизирланувчи кальций, фосфор миқроэлементларнинг сон ва сифат кўрсатикчини ўзгариши, кўз ёш суюқлигида эса мис микроэлементининг камайиши, қон зардоби ва кўз ёш суюқлигида рух–темир мувозанатини бузилиши касалликнинг асосий ривожланиш омили эканлиги исботланган; 
кўз ёш суюқлигини кристаллография кўрсаткичлари жадаллашувчи миопиянинг аҳамиятли маркери бўлиб, оқсил ва минерал моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида оралиқ соҳага ўсиб кириш билан махсус понасимон киритмаларнинг пайдо бўлиши исботланган;
ўсиб борувчи миопияда қон зардобида кальций миқдорини ва пешобдаги кальций экскрециясини кузатилиши, бу организмнинг таянч тўқималари билан етарли миқдорда тўйинмаганлиги зўрайиб борувчи миопияли пациентларда қон зардобидаги кальций миқдори ҳамда уни экскреция кўрсаткичларининг ўзгариши исботланган;
стационар ва жадаллашувчи миопияси бўлган пациентларнинг қон зардобида 25(HO)D билан биргаликда кальций ва фосфор микроэлементларининг камайиши касалликнинг кескин ортишига олиб келиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўсиб борувчи миопия кузатилган беморларда кўз фиброз қаватининг биомеханик параметрлари ва қоннинг микроэлемент таркиби хусусиятларига боғлиқлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ўсиб борувчи миопия кузатилган беморларда кўз фиброз қаватининг биомеханик параметрлари ва қоннинг микроэлемент таркибининг хусусиятларига боғлиқлигини баҳолаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Миопияни зўрайишини қон зардобидаги микроэлементлар асосида ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигида тасдикланди 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/198-сон маълумотномаси). Натижада ўсиб борувчи миопия кузатилган беморларда кўз фиброз қаватининг биомеханик параметрлари ва қоннинг микроэлемент таркиби баҳолаш, эрта ташхислаш ва самарали даволаш орқали касалликни даволаш тактикасини танлаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
ўсиб борувчи миопия кузатилган беморларни касалликни ташхислашнинг кўз ёш суюқлиги биокристаллография усулини жорий этиш самардорлигини баҳолаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Жадаллашувчи миопияда ташхислашнинг кўз ёш суюқлиги биокристаллография усулини жорий этиш» номли услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигида тасдикланди 2021 йил 5 апрелдаги 8н-р/273-сон маълумотномаси). Натижада жадаллашувчи миопияда ташхислашнинг кўз ёш суюқлиги биокристаллография усули орқали  миопияни  эрта ташхислаш, касалликни даволаш тактикасини танлаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган
ўсиб борувчи миопия кузатилган беморларда кўз фиброз қаватининг биомеханик параметрлари ва қоннинг микроэлемент таркиби хусусиятларига боғлиқлигини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика клиник офтальмология шифохонаси, Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий-амалий маркази, Андижон вилоят кўз касалликлари шифохонасининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш  вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 8н-д/143-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши  миопия билан огриган беморларда офтальмологик ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга, миопия ривожланишини башорат қилиш самарадорлигини 81,2 % оширишга ва асоссиз касалхонага ётқизиш сонини 29,7% дан 7,8% холатгача камайтириш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish