Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаберганов Дилшод Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Неонатал сепсисда лимфа тугунларнинг морфологик ва морфометрик ўзгариши», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib665.
Илмий раҳбар: Исроилов Ражаббой Исроилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишонов Дониёр Анарбоевич, тиббиёт фанлари доктори, Жўраева Гулбахор Бахшуллаевна, тиббиёт фанлари нозоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги қозоқ-турк халқаро университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: неонатал сепсис даврлари бўйича лимфа тугунларнинг асосий морфофункционал майдонларида ривожланадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларни баҳолаш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
янги туғулган чақалоқлар лимфа тугунларининг тўлиқ такомил топмаганлиги, асосий морфофункционал майдонларининг шаклланмаганлиги билан намоён бўлиши исботланган;
эрта неонатал сепсис таъсирида лимфа тугунларнинг паракортикал ва экстрафолликуляр соҳаларида В-лимфоцитларнинг пролиферацияси, бошқа соҳаларида паренхимасининг атрофияси аниқланган;
кечги неонатал сепсисда лимфа тугунларда бирламчи ва иккиламчи иммун жавобга хос морфологик ўзгаришлар ривожланганлиги, фолликуляр, паракортикал гиперплазия, синуслар гистиоцитози ва строма ҳужайраларининг пролиферацияланиши билан юзага чиқганлиги билан исботланган;
неонатал сепсисда лимфа тугунлар морфофункционал майдоналардан пўстлоқ қават, субкапсуляр ва мағиз қават синуслари майдони кенгайганлиги, паракортикал соҳа қисқарганлиги исботланган.
лимфа тугунлар морфофункционал соҳалар фаоллигини кўрсатувчи коэффициентлардан сезиларли ўзгариш, яъни паракортикал соҳа фаоллик коэффициенти ҳам бронхопулмонал, ҳам ичак тутқичи лимфа тугунларида камайганлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Неонатал сепсисда лимфа тугунларнинг морфологик ва морфометрик ўзгаришини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқарилган:
неонатал сепсисда лимфа тугунларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришлар бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Неонатал сепсисда лимфа тугунларининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрда 8н-р/357-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома неонатал сепсисда лимфа тугунларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларини асосида клиник морфологик ташхислаш имконини беради; 
неоанатал сепсисда лимфа тугунларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика патологик анатомия маркази ва Хоразм вилояти патологоанатомик экспертиза бюроси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 февралдаги 8н-з/118-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши неонатал сепсисда лимфа тугунларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришлари касалликни клиник морфологик ташхислаш ва касалликда ўлим кўрсаткичини камайтиришда  катта амалий имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish