Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Акмал Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ипакнинг толали чиқиндиларини дастлабки ишлашнинг такомиллашган технологиясини яратиш», 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2020.2.PhD/Т1655.
Илмий раҳбар: Ахмедов Жаҳонгир Адхамович техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD. 03/30.12.2019.01.
Расмий оппонентлар: Охунбабаев Охунжон Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Парпиев Хабибулло, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Табиий ипакнинг толали чиқиндиларини синфлаштириш асосида сирт фаол моддалар ва электр фаол сув ҳамда уни амалга оширувчи ускуналар ёрдамида дастлабки ишлов бериш орқали сифатли йигирилган ипак калава ипини ишлаб чиқариш учун хомашёни тайёрлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ипакнинг толали чиқиндиларини илмий асослаган ҳолда янги усулдаги синфланиш гуруҳларига ва турларга ажратилган схемаси ишлаб чиқилди; 
ипакнинг толали чиқиндиларини пиллакашлик корхонасида 40 дақиқа, йигирув корхонасининг қайнатиш цехида 120 дақиқадан иборат бўлган 2 маротабали елимсизлантириш ва ёғсизлантириш технологик жараёнлари, янги синтез қилинган препаратнинг сувли эритмасидан фойдаланиш ҳисобига 20-25 дақиқа ювиладиган, 1 маротабали тизим яратилган; 
ипак чиқиндиларига дастлабки ишлов бериш технологик жараёнида толаларнинг таркибида 2,5 % серицин, 0,65 % ёғ ва 2,0 % совун қолдиғи бўлишлиги илмий асосланган; 
ипак чиқиндиларига дастлабки ишлов беришнинг янги технологиясини толанинг йигирувчанлик хусусиятига ва физик-механик хоссаларига таъсири тадқиқ этилиб, назарий ва амалий тадқиқотлар асосида ипакнинг толали чиқиндилари таркибидаги серицинни эрувчанлиги дастлабки ишлов бериш вақтига боғлиқлиги аниқланган, анъанавий технологиядаги 160 дақиқа ўрнига 20-25 дақиқали муқобил кўрсаткичлари илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сувда эрувчи полимер ва электр фаол сув билан ипакнинг толали чиқиндиларига дастлабки ишлов бериш технологик жараёнларини, сирт фаол модда билан пиллани сақлаш ва чувиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган изланишлар асосида:
синтез қилинган сувда эрувчи полимер ва электр фаол сув билан ипакнинг толали чиқиндиларига дастлабки ишлов бериш технологияси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги «Ҳарир тола» МЧЖ да жорий қилинган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2021 йил 27 июлдаги № 4 2/1140-сонли маълумотномаси);
сувда эрувчи полимер билан ипакнинг толали чиқиндиларини елимсизлантириш ва ёғсизлантириш технологик жараёни Андижон шаҳридаги «Муборак» кийимларни кимёвий тозалаш корхонасида ҳам ўтказилган, натижада анъанавий усулга нисбатан такомиллашган технологияда хомашёнинг 1 кг дан 125-130 гр толани тежаш имкони яратилган;
сувда эрувчи полимер, электр фаол сув ва ускуналар ёрдамида ипакни толали чиқиндиларини елимсизлантириш ва ёғсизлантириш технологияси жорий этилиши натижада елимсизлантириш ва ёғсизлантириш учун сарфланадиган 160 дақиқали вақт сарфи 20-25 дақиқага келтирилган, ипак толанинг хоссалари 10-12 % ортган;
елимсизлантириш ва ёғсизлантириш жараёнини қисқариши муносабати билан ипак толаларини қайта ишлашда узилишлар сони камайган, иш унумдорлиги 9,4 % кўпайган;
синтез қилинган сирт фаол модда билан ҳўл пиллага дастлабки ишлов беришдан олдин модификация қилиш услуби Жалақудуқ тумани бош пиллахонасида жорий этилган. Натижада ишлаб чиқариладиган 1 кг ипакка қўшимча 1,7-1,8 % кўп хом ипак чувиб олишга эришилган;
«Ҳарир тола» МЧЖ да синтез қилинган сирт фаол модда билан пиллани чувишдан олдин модификация қилинганда ипак ишлаб чиқариш миқдори  150 гр га ортиши ҳисобига чиқиндиларини ҳосил бўлиши 1,5-1,6 % камайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish