Sayt test rejimida ishlamoqda

Ешимбетов Уктамжон Худайбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минерал хомашё ресурслардан самарали фойдаланиш асосида минтақада саноат таркибини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт ва 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt444.
Илмий раҳбарлар: Аимбетов Нагмет Каллиевич, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зокиров Сайидфозил Сайидакбарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети ҳузуридаги PhD.03/28.08.2020.I.55.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минерал хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида Қорақалпоғистон саноат таркибини такомиллаштириш бўйича илмий таклифларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий минерал хомашё ресурсларини ўзлаштириш йўли билан Қораўзак туманида қора металлургия ва қурилиш материаллари саноати, Чимбой туманида кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат кластерларини шакллантириш зарурати асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий (Чимбой, Тахтакўпир ва Мўйноқ) туманларидаги бой захираларга эга минерал-хомашё ресурсларини ўзлаштириш мақсадида темир йўл қатновини жорий этиш зарурати асосланган, хусусан, қуриладиган темир йўл масофаси, йўналиши, қурилиш харажатларининг қиймати, уларни қоплаш манбалари ва муддати бўйича ҳисоб-китоблар бажарилган;
минерал ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш зарурати асосланган;
2030 йилгача бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий минерал хомашё ресурсларининг жадал ўзлаштирилиши, янги саноат кластерларининг барпо этилишини ҳисобга олган ҳолда, саноат ишлаб чиқаришнинг тармоқ-ҳудуд таркиби бўйича прогноз ҳисоб-китоблари бажарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минерал хомашё ресурслардан самарали фойдаланиш асосида минтақада саноат таркибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий минерал хомашё ресурсларини ўзлаштириш йўли билан Қораўзак туманида қора металлургия ва қурилиш материаллари саноати, Чимбой туманида кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат кластерларини шакллантиришга оид таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2020 йил 21 февралда қабул қилинган «Қорақалпоғистон Республикасида 2020-2022 йилларда ҳудудий инвестицион дастурларни амалиётга тадбиқ қилиш бўйича чора тадбирлар тўғрисида»ги 45-сон қарорни ишлаб чиқишда қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 01/1303-сон маълумотномаси). Бунинг асосида тоғ-кон, кимё, металлургия ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқилди. Бу лойиҳаларни амалга ошириш минтақа саноатини ривожланишига ва унинг тармоқ ва ҳудуд таркибини такомиллаштиришга хизмат қилади;
Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий (Чимбой, Тахтакўпир ва Мўйноқ) туманларидаги бой захираларга эга минерал-хомашё ресурсларини ўзлаштириш мақсадида темир йўл қатновини жорий этиш зарурати асосланган, хусусан, қуриладиган темир йўл масофаси, йўналиши, қурилиш харажатларининг қиймати, уларни қоплаш манбалари ва муддати бўйича ҳисоб-китоб натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2017 йил 3 мартда қабул қилинган «2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис лойиҳалари кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 122-сонли қарорни ишлаб чиқишда қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 01/1303-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф минтақанинг шимолий туманларида саноат салоҳиятини ошириш ва ҳудуд саноати ривожланишидаги тафовутларни қисқартириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қўлланилди;
минерал ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2020 йил 21 февралда қабул қилинган «Қорақалпоғистон Республикасида 2020-2022 йилларда ҳудудий инвестицион дастурларни амалиётга тадбиқ қилиш бўйича чора тадбирлар тўғрисида»ги 45-сон қарорни ишлаб чиқишда қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 01/1303-сон маълумотномаси). Натижада 2018 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида саноат улуши 4,6% га ўсди;
2030 йилгача бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий минерал хомашё ресурсларининг жадал ўзлаштирилиши, янги саноат кластерларининг барпо этилишини ҳисобга олган ҳолда, саноат ишлаб чиқаришнинг тармоқ-ҳудуд таркиби бўйича прогноз ҳисоб-китоб натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2017 йил 3 мартда қабул қилинган «2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис лойиҳалари кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 122-сонли қарорнинг 3-қисмини ишлаб чиқишда қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 01/1303-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида минтақа ривожланишида саноат сиёсатининг устувор йўналишлари шакллантирилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish