Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Бекзод Тўлқиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) дисссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида қоракўлчилик тармоғининг самарадорлигини ошириш». 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt97.
Илмий раҳбар: Фарманов Тўлқин Хайитмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақам Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Мусагалиев Ажинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори; Нуриллаев Жамол Ярашевич, иқтиcодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қоракўлчилик тармоғининг самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қоракўлчилик хўжаликлари, маҳаллий чорвачилик фермер ва деҳқон хўжаликларини яйловлардан шартнома асосида режали, мақсадли, тизимли ва ҳамкорликда фойдаланиш асосида бирлаштириб, қоракўлчилик тармоғининг самарадорлигини ошириш мақсадида “Яйловлардан фойдаланувчилар уюшмалари”ни ташкил қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
ихтисослашган қоракўлчилик кластерлари, қоракўлчилик наслчилик масъулияти чекланган жамиятлари ва фермер хўжаликлари тасарруфида бўлган яйлов ерларидан уйғунлашган ҳолда барқарор самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида республикада “Яйлов экотизимини тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси”ни ташкил қилишнинг объектив зарурияти, ижтимоий-иқтисодий ва экологик аҳамияти илмий-амалий жиҳатдан асосланган;
қоракўлчилик хом ашё маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимидаги хўжалик субъектларини бирлаштириб, кооперация асосида фаолият кўрсатишга ихтисослашган қоракўлчилик кластерларини ташкил қилиш  ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилоятининг қоракўлчилик хўжаликлари фаолиятини модернизациялаш ва қоракўлчилик соҳасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2021-2030 йилларга мўлжалланган истиқболли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижалаpининг жорий қилиниши. 
Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида қоракўлчилик тармоғининг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
наслчилик қоракўлчилик хўжаликларида яйловларнинг табиий ҳосилдорлигини ошириш, маҳаллий ҳамжамият ва бошқа хўжалик субъектларни яйловлардан шартнома  асосида режали, мақсадли, тизимли ва ҳамкорликда фойдаланиш ҳамда қоракўлчилик тармоғининг самарадорлигини ошириш мақсадида “Яйловлардан фойдаланувчилар уюшмалари”ни ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2011 йил 2 июндаги 02/18-сон ҳамда Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг 2021 йил 21 июндаги 41/01-483-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларни амалиётга жорий қилиниши натижасида  яйловларнинг табиий ҳосилдорлигини ошириш йўллари аниқланди ва ундан жамоа бўлиб ҳамкорликда фойдаланишга, ҳамда қоракўлчилик тармоғида моллар маҳсулдорлигини 10-15 фоизга кўпайтиришга имконият яратган;
наслчилик қоракўлчилик хўжаликлари, фермерлар ва заҳирада бўлган  яйлов ерларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича мажмуавий тадбирлар, жумладан  “Яйлов экотизимини тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси”ни ташкил қилиш, наслчилик қоракўлчилик хўжаликлари, фермерлар ва заҳирада бўлган яйловлардан фойдаланишда уйғунлашган режалаштиришни бошқариш механизмини жорий қилиш бўйича берилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти “Қоракўл” уюшмаси ва Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси томонидан  амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил 14 октябрдаги 01/04-2855-сон, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 октябрдаги 02/23-516-сон, Қашқадарё вилояти “Қоракўл” уюшмасининг 2019 йил 16 октябрдаги 01-10-123-сон ва Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг 2019 йил 28 декабрдаги 39/01-235-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф ва тавсиялардан республикамизда яйлов чорвачилигини, шу жумладан қоракўлчилик тармоғи самарадорлигини 15-20 фоизга ошириш билан биргаликда, яйловларда ўсимликлар биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш ҳамда уларни иқтисодий жиҳатдан барқарор фаолият кўрсатиши орқали маҳсулот таннархини 8-12 фоизга пасайтириш имконини берган; 
қоракўлчилик хом ашё маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимидаги хўжалик субъектларини ихтисослашган қоракўлчилик кластерларига кооперация асосида бирлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг 2021 йил 21 июндаги 41/01-483-сон маълумотнома). Ушбу таклифларни жорий қилиниши қоракўлчилик хўжаликларида ички ва ташқи бозор учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилади, қишлоқ ҳудудларида меҳнатга қобилиятли ёшлар доимий иш билан таъминланади, энг асосийси қоракўлчилик хўжаликларининг иқтисодий самарадорлик даражасини 8-12 фоизга оширишга шарт-шароитлар яратиб берган;
Қашқадарё вилоятининг қоракўлчилик хўжаликлари фаолиятини модернизациялаш ва қоракўлчилик хўжаликларини ижтимоий–иқтисодий ривожлантиришнинг 2021–2030 йилларга мўлжалланган истиқболли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқилиши ва илмий жиҳатдан асосланиши натижасида - қоракўлчилик хўжаликлари фаолиятини модернизациялаш ва қишлоқ ҳудудларини ижтимоий–иқтисодий ривожланишини прогноз қилиш тўғрисидаги таклифлар Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг 2021 йил 21 июндаги 41/01-483-сон маълумотнома). Ушбу таклиф қоракўлчилик хўжаликларида ва хизмат кўрсатувчи субъектларни ривожлантириш билан боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқишда меҳнат сарфини камайтиришга имкон яратиб, хизматлар кўрсатиш субъектлари фаолияти самарадорлигини 20 фоизгача ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish