Sayt test rejimida ishlamoqda

Тохиров Эъзозбек Турсуналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Темир йўл кесишма сигнализациясининг назорат қилиш датчикларини такомиллаштириш моделлари, алгоритмлари ва дастурий воситалари», 05.01.06 – «Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.Ph.D/T2001
Илмий раҳбар: Алиев Равшан Маратович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Мамаджанов Алишер Мамаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Матёқубов Нурбек Рустамович,техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл кесишмаларида транспорт воситаларининг кутиш вақтини камайтириш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини ошириш учун поездларнинг темир йўл кесишмасига яқинлашишида назорат датчикларини яратиш тамойилларини ва моделларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асосий иш режимларидаги оптимал параметрларни аниқлаш учун токли йўл қабул қилгичли кесишмага яқинлашиш участкалари ҳолатини назорат қилувчи датчикнинг аналитик ифодалари аниқланган ва математик моделлари ишлаб чиқилган;
поездлар ҳаракати хавфсизлигини оширувчи янги датчикларни яратишга имкон берадиган, кесишмага яқинлашиш участкасини назорат қилиш учун датчикларни иш режимларининг мезонлари ишлаб чиқилган; 
реал иш шароитларига максимал яқин бўлган имитация модели бўйича тадқиқот ўтказишга имкон берувчи, яқинлашиш участкаларининг ток қабул қилгичли назорат қилиш датчикларининг моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
автотранспортларнинг кутиш вақтини камайтириш ва поездларни кесишмадан ўтиш тезлигини аниқлаш имконини берувчи, маълум тизимлардан фарқ қилган ҳолда, автошлагбаум ва кесишма сигнализация бошқарув қурилмаси ва микропроцессорли назорат тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл кесишмасига яқинлашиш участкасининг назорат қилиш датчикларини такомиллаштириш моделлари, алгоритмлари ва дастурий воситалари бўйича олинган натижалар асосида: 
харакатланувчи таркибнинг автомобиль ва темир йўл кесишмасига яқинлашишида тормоз йўлини ҳисоблаш учун дастурий мажмуа УТЙ АЖ “Тошкент темир йўл масофаси” корхонасида жорий этилган (2020 йил 06 июлдаги 01/2403-20-сон маълумотнома). Натижада, поездни кесишмага яқинлашишида тормоз йўли узунлигини ўлчаш аниқлиги 45% га ошириш имкони яратилган; 
поездларнинг тезлигига қараб, автомобиль ва темир йўл кесишмаси яқинлашиш участкасининг узунлигини ҳисоблаш учун дастурий мажмуа ЎТЙ АЖ “Тошкент темир йўл масофаси” корхонасида жорий этилган (2020 йил 06 июлдаги 01/2403-20-сон маълумотнома). Натижада, кесишма яқинлашиш участкасининг узунлигини ҳисоблашда маълумотларни ўлчаш аниқлиги 45% га ошириш имконини берган;
темир йўл кесишмаларида “Боллард” тўсиқни ушлабтуришхаражатлариниҳисоблаш учун дастурий мажмуа ЎТЙ АЖ “Тошкент темир йўл масофаси” корхонасида жорий этилган (2020 йил 06 июлдаги 01/2403-20-сон маълумотнома). Натижада, тўсиқни ушлаб туриш харажатларини ҳисоблаш маълумотларининг аниқлигини 10% га ошириш имкони жорий этилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish