Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Шухрат Муратович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Станцияларда поездлар ҳаракатини бошқариш қурилмаларининг ҳолатини автоматик назорат қилувчи микропроцессорли техник воситалар”, 05.08.03– Темир йўл транспортини ишлатиш; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2021.1.PhD/T2137
Илмийраҳбар: Азизов Асадулла Рахимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилганмуассасаларноми: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмийоппонентлар: Баратов Дилшод Хамидуллаевич, техника фанларидоктори, доцент; Ходжимухамедова Матлюба Адиловна, техника фанлариномзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал – Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади станцияларда поездлар ҳаракатини бошқариш қурилмаларининг ҳолатини автоматик назорат қилувчи микропроцессорли техник воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл автоматика ва телемеханикаси махсус ўлчов асбобларига қўйиладиган техник талаблар асосида аналогли сигналнинг шакли ва эффектив қийматини аниқлаш учун микропроцессорли воситалардаги  сўровлар вақтини оптимал танлашни амалга ошириш усуллари асосланган; 
станциядаги поездлар ҳаракатини бошқариш қурилмалари ҳолатини тезкор назорат қилиш асосида талаб этилган аниқлиликга эришиш учун аналогли сигналларнинг сўровлар вақтини назарий баҳолаш ва таҳлил қилишнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;
Петри тармоғи мультиграфи асосида бошқариш тизимининг автоматлаштирилган иш жойларида стрелкали ўтказгичларнинг ҳолатини визуал тасвирга чиқариш учун дастурий таъминот ишини таҳлил қилишнинг математик ифодаси ишлаб чиқилган; 
аниқланган техникавий талаблар ва тавсифлар асосида бошқариш қурилмалари ҳолатини назорат қилиш учун микропроцессорли техник воситаларини яратиш тамойиллари, уларни ишга яроқлилигининг таҳлили ва амалда қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
станция навбатчиси ва электр механикнинг автоматлаштирилган иш жойларини жорий этиш орқали станциялардаги поездлар ҳаракатини бошқариш қурилмаларининг ҳолатини узлуксиз назорат қилишнинг самарадор микропроцессорли техник воситалари дастурланувчи саноат контроллери DVP Delta асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Станцияларда поездлар ҳаракатини бошқариш қурилмаларининг ҳолатини автоматик назорат қилувчи микропроцессорли техник воситаларини амалда қўллашга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
темир йўл автоматика ва телемеханикаси шароитларида аналогли сигнални шакли ва эффектив қийматини тезкор назорат қилиш, микропроцессорли қурилмалардаги сўровлар вақтини оптимал танлашни амалга ошириш учун ўлчов усуллари ишлаб чиқилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг 2021 йил 15 январидаги №02/183-21 маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида, ўлчов қурилмаларига қўйилган техник талаблар асосида аналог сигналларни қайта ишлашда микропроцессор қурилмалари ҳисоблаш операцияларни бажариш цикллари ва тезкор хотиранинг юкланиши камайиши аниқланган, нисбатан арзон рақобатбардош устунликка эга процессорлардан фойдаланиш имкониятлари пайдо бўлган; 
реал вақт жараёнида назорат объектлари ҳолати тўғрисидаги маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва мониторларда акс эттириш учун ҳисоблаш техник воситалари асосида бажарилган прогрессив тизим «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тассаруфидаги «Ўртаовул», «Жиззах-1» ва «Янги Янгиер» станцияларида жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг 2021 йил 15 январидаги №02/183-21 маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида реал вақт жараёнида назорат объектларининг ҳолатларини автоматлаштирилган иш жойларида кўрсатиш имконияти пайдо бўлган, кўп сонли тугмачалар ва калитлардан воз кечилган, тезкор назорат қилиш, ҳодимларнинг ҳаракатларини маълумотлар базасида архивлаштириш ва рўйҳатдан ўтказиш учун шароитлар яратилган;
темир йўл автоматика ва телемеханикаси воситаларининг глобал ривожланиш мойиллигини ҳисобга олган ҳолда «Тошкент метрополитени» УК тассаруфидаги «Қўйлиқ», «Дўстлик-2» ва «Янгиобод» ер усти метро станцияларида электр марказлаштириш объектларини ишончли бошқариш ва назорат қилиш учун дастурланадиган саноат контроллерлари асосида бажарилган тизим жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг 2021 йил 15 январидаги №02/183-21 маълумотномаси). Илмий тадқиқот ўтказилиши натижасида электр марказлаштириш ускуналари габарити, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми, эксплуатация харажатлари, шунингдек, электр магнит релелар сони ва постдаги кабеллар узунлигини кескин камайтириш, эскирган бошқариш пультлари ва манипуляторларни фойдаланишдан чиқариш, камёб материалларни тежаш хамда хизмат кўрсатилмайдиган замонавий таъминот манбаларини қўллаш имкониятлари яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish