Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Санжар Сардоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сон суяги бошчаси ўсмирлар эпифизеолизини диагностикаси ва хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1262.
Илмий раҳбар: Салиев Муратжан Мухаммадович, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази. DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Дурсунов Ахмат Маликшаевич, тиббиёт фанлари доктори;  Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда сон суяги бошчаси ўсмирлар эпифизеолизини эрта ташхис қўйиш ва жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўсмирлар эпифизеолизини хирургик даволашнинг такомиллаштирилган каминвазив усули орқали тизза бўғимини 90° букилган холатда репозиция қилиш ва канюлаланган винт билан перкутан остеосинтез ўтказиш мобайнида эпифизни стабил фиксация қилиш имконияти исботланган; 
ўсмирларда метаболик маркерлар ва ўсиш гормонларининг лаборатор ўзгаришлари касалликнинг патогномоник аломати эканлиги ва рентген текшируви натижалари билан биргаликда сон суяги бошчаси ўсмирлар эпифизеолизини эрта босқичда аниқланиши исботланган;
чаноқ-сон бўғимини аксиал рентгенологик текширув асосида сон суяги бўйинчасининг пастки қирғоғи бўйлаб ўтказилган чизиғи эпифизни кесиб ўтган холатида касалликнинг дастлабки аломати эканлиги исботланган;   
таклиф этилган клиник ва рентгенологик диагностик белгилар комплекси орқали касалликнинг дастлабки босқичларида хавф гурухини қайд этиш ва патологияни ўз вақтида аниқлаш мумкинлиги асосида сон суяги бошчаси ўсмирлар эпифизеолизини жарроҳлик йўли билан даволаш самараси исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсмирларда сон суяги бошчаси эпифизеолизи диагностикаси ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
ўсмирларда сон суяги бошчаси эпфизеолизини ташхислаш ва даволаш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сон суягини бошчасини ўсмирлар эпифизиолизини жарроҳлик йўли билан даволаш усули» услубий тавсияномалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 январидаги 8н-р/20-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ўсмирлар сон суяги бошчаси эпифизеолизини даволаш натижаларини яхшилашга олиб келган;
ўсмирларда сон суяги бошчаси эпифизеолизини ташхислаш ва даволаш  натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари соғликни сақлаш тизимига, жумладан, Хоразм ва Наманган вилоятларининг кўп тармоқли клиникалари амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 январидаги 8н-р/20-сон маълумотномаси). Олинган натижалар сон суяги бошчаси ўсмирлар эпифизеолизини ташхислаш ва даволашнинг такомиллаштирилган минимал инвазив усулининг тавсия этилиши сон суяги бошчасининг асептик некрози хавфини 3% дан 0% гача, сон суяги бошчасини хондролизи 15,8% дан 4% гача, коксартроз ва контрактураларни 16,2% дан 3 гача камайтиришига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish