Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабоев Абдувахоб Сахибназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сил спондилити билан оғриган беморларда суяк алмашинувининг бузилиши ва уларни коррекция килиш йўллари», 14.00.26 - Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1573. 
Илмий раҳбар: Назиров Примкул Хужамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Мухтаров Давронбек Зухурович, тиббиёт фанлари доктори; Рустамова Умида Мухтаровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сил спондилити билан оғриган беморларда суяк алмашинувининг бузилиши ва уларни коррекция қилиш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асоратланган сил спондилити билан оғриган беморларда остеопоротик жараёнлар ривожланишининг механизмлари исботланган; 
сил спондилитида суяк метаболизимини бузилишлари лаборатория ва инструментал усуллар билан комплекс баҳолаш асосида сил спондилитини дифференциал ташхислаш усуллари асосланган; 
умуртқа сил касаллигида юз берадиган остеопорознинг олдини олиш чоралари ва дифференциал терапияси асосланган; 
асоратланган суяк силида остеотроп даволаш натижаларини таҳлил қилиш асосида суяк тўқимасининг остеопоротик жараёнларини комплекс патогенетик терапияси ва сил спондилитида жарроҳлик йўли билан даволашнинг клиник кечишини ва самарадорлигини башорат қилиш тизими асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сил спондилити билан оғриган беморларда суяк туқималари тикланиш жараёнларининг бузилиши ва уларни коррекция қилиш йўлларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умуртқа патологияси генезининг ташхисида суяк тўқимани ремоделлашда маркерларининг аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида «Умуртқа патологияси генезининг ташхисида суяк тўқимани ремоделлашда маркерларининг аҳамияти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 25 январдаги 8н-д/38-сон маълумотномаси). Натижада умуртқа патологияси генезининг ташхислашда суяк тўқимани қайта тикланиши ß-СrossLaps ва P1NP маркерларининг аҳамияти ва касалликни самарали даволашнинг тартибини шакллантириш имконини берган;
сил спондилити билан оғриган беморларда суяк тўқимаси аламашинувининг бузилиши ва уларни коррекция қилиш йўлларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари филиаллари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 25 январдаги 8н-д/38-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сил спондилити билан хасталанган катта ёшдаги беморларда суяк резобрцияси интенсивлиги физиологик кўрсаткичларга нисбатан 3 бараварга, ёш беморларда 1,5 бараварга ошганлиги, суяк тўқимаси зичлиги пасайишининг асосий сабаби специфик ва носпецифик яллиғланишга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда касаллик асоратларни олдини олиш ва беморларнинг умрини узайиши ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish