Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаралиев Хуршид Хамидуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнларини такомиллаштириш (ҳарбий таълим йўналишлари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped576.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Акрамов Хуснитдин Мухитдинович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнларини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятларини аниқлаш ва оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнлари мураккаб педагогик тизимнинг компонентлари сифатида асосланиб, ташкилий тузилмаси ва мазмунига мувофиқ ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини ретроспектив даврийлигига кўра таъминлаш механизмлари такомиллаштирилган;
талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари унинг компонентларининг горизантал ва вертикал таъсир кўрсатиш хусусиятлари ва изчиллик тамойилларига кўра  такомиллаштирилган;
талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнлари субъектларининг фаолияти алгоритми, мотивацион жараёнлари изчиллигини таъминлаш механизмларини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнлари модели субъектлар индувидуал фаолиятини тизимлаштириш асосида технологик жараёнлар модели сифатида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнлари мураккаб педагогик тизимнинг компонентлари сифатида асосланиб, ташкилий тузилмаси ва мазмунига мувофиқ ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини ретроспектив даврийлигига кўра таъминлаш механизмлари такомиллаштирилганлигига доир янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сон «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг «Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг босқичлари ва йўналишлари» номли 5-боби мазмунидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 3 сентябрь куни ВД-5111500-3.05 рақам билан рўйҳатга олинган «Талаба ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини такомиллаштириш» танлов фани дастури, ишчи дастури, ишчи-ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89-03-5136-сон маълумотномаси). Натижада мазкур танлов фан асосида олиб борилаётган дарс машғулотлари асосида талабаларда ҳарбий ватанпарварликка оид билим ва кўникмалар ривожлантирилмоқда;
талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари унинг компонентларининг горизантал ва вертикал таъсир кўрсатиш хусусиятлари ва изчиллик тамойилларига кўра  такомиллаштирилганлигига доир янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сон  “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг “Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг босқичлари ва йўналишлари” номли 5-боби мазмунидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган олий таълим муасасалари ҳарбий таълим факультетлари ва кафедраларанининг бакалавриат йўналишлари учун “Ҳарбий ватанпарварлик” фани Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 25/10/332-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23-февралдаги 140-сон “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорининг  мазмунидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини самарали таъминлашга эришилди ҳамда “Ҳарбий ватанпарварлик” фани Давлат таълим стандарти мазмунан бойитилган;
талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнлари субъектларининг фаолияти алгоритми, мотивацион жараёнлари изчиллигини таъминлаш механизмларини жорий этиш асосида такомиллаштирилганлигига доир янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва Технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган А-1-099 рақамли    2015-2017 йилдаги «Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти» мавзудаги лойиҳа доирасида 2017 йилда Фарғона нашриёти томонидан нашр этилган «Баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби» номли ўқув-услубий кўрсатманинг «Баркамол инсон шахси структурасининг асосий қисмлари (ақлий, ахлоқий, эстетик)» номли 2-бобини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89-03-5136-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим тизимида баркамол инсон шахсиятини шакллантиришда ҳарбий ватанпарварлик сифатларига қўйиладиган талаблар ва мезонлар тўғрисида услубий асос яратилган;
талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнлари модели субъеклар индувидуал фаолиятини тизимлаштириш асосида технологик жараёнлар модели сифатида такомиллаштирилганлигига доир янгиликлардан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги ПЗ-20170930223 - рақамли «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш»мавзусидаги амалийтадқиқот лойиҳа доирасида 2020 йилда « O’z kitob savdo nаshriyoti » томонидан нашр этилган «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик механизми» номли монографиянинг «Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда таълим муассасаларининг имкониятлари ва педагогик йўналишлари» номли 3-бўлимини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89-03-5136-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараён учун методологик асос яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish