Sayt test rejimida ishlamoqda

Казимов Жамшид Шамшидиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped493.
Илмий раҳбар: Турғунов Собитхон Тошпўлатович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Юлдашев Мақсуд Абдуллаевич педагогика фанлари доктори, профессор; Азимова Зиёдахон Эргашевна педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади УЎТМда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш механизмларини замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
УЎТМда ташкил этиладиган таълим ва тарбия жараёнларининг хусусиятлари ўзаро боғлиқлик, алоқадорлик, изчиллик, узвийлик, объективлик, интегративлик ва процессуал омиллар нуқтаи назаридан аниқлаштирилиб, педагогик тизимга хос хусусиятлари кўра ўқувчиларга билим бериш жараёнлари, касб-ҳунарга йўналтириш, ижодий фикрлашга ўргатиш каби замонавий ёндашувларни татбиқ этиш механизмлари такомиллаштирилган;
УЎТМда ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнлари самарадорлигини аниқлаш индикаторлари сифатида ўқувчиларда ўқув мотивлари, таълимий эҳтиёжлар, коммуникатив ва рефлексив фаолият кўникмаларини шакллантириш ҳамда ўқитувчиларнинг бошқарув йўналишидаги таълим ва тарбия жараёнларини илмий асосларда ташкил этишнинг касбий компетентлиги даражалари белгиланиб, мазкур компонентларга кўра баҳолаш кўрсаткичлари такомиллаштирилган;
таълим ва тарбия жараёнларининг тез ўзгарувчан хусусиятларига кўра ўқувчиларнинг фаоллигини таъминлашга хизмат қилувчи олдиндан кўриш-режалаштириш, мотивлаштириш, мувофиқлаштириш, назорат ва ахборот-таҳлил каби бошқарув функцияларини татбиқ этиш технологиялари аниқлаштирилиб, таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришни амалга оширувчи механизмлар сифатида такомиллаштирилган; 
УЎТМда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш жараёни модели педагогик тизимда сифат ва самарадорликни таъминлаш механизмлари бошқарув функциялари ва методларидан самарали фойдаланиш ва амалиётга татбиқ этиш йўналишларини белгилаш орқали такомиллаштиришган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. УЎТМда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
УЎТМда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш йўналишидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари»да белгиланган коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ўзини-ўзи ривожлантириш, миллий ва умуммаданий каби таянч компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01/11-03/03-1293-сонли маълумотномаси). Натижада давлат таълим стандартига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришда, раҳбар ва педагог ходимлар ҳамда ўқитувчиларнинг масъулияти ва касбий компетентлилигини ривожлантириш механизмларини шакллантириш йўналишлари белгиланган;
УЎТМда таълим-тарбия жараёнлари сифат ва самарадорлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ва бошқаришга оид муаллифлик ғояларидан Қўқон давлат педагогика институтининг 2019 йил 30 январдаги 6-сонли Илмий Кенгаш йиғилишида тасдиқланган “Инновацияларни таълим тизимига жорий этишнинг муаммо ва ечимлари” ялпи мавзуси асосида олиб борилган ҳамда Ф1-ХТ-0-020452-рақамли «Дарс интизомига салбий муносабатдаги болаларга нисбатан конструктив таъсир этишнинг назарий ва методологик асослари» фундаментал (2012-2015 йиллар) тадқиқот лойиҳаларида фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01/11-03/03-1293-сон маълумотномаси). Натижада дарс интизомига салбий муносабатдаги болалар билан ишлаш ҳамда педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш, сифат ва самарадорлигини ошириш механизмлари такомиллаштирилган;
УЎТМда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришда умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларини тайёрлашга оид муаллиф таклифлари ва ғояларидан Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 10 августдаги «Халқ таълими тизимида узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш ва илмий-методик хизматни такомиллаштириш тўғрисида»ги 258-сонли буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган «Халқ таълими тизимида узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида Низом»ни тайёрлашда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01/11-03/03-1293-сон маълумотномаси). Натижада УЎТМлари раҳбарлари ва педагог ходимларнинг таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш жараёнлари модели стратегик ёндашув асосида такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish