Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулвоҳидов Элёр Абдулҳамид ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чингиз Айтматовнинг педагогик концепцияси ва унинг ёзувчи ижодида бадиий-публицистик  ифодаланиши”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped875.
Илмий раҳбар: Носиров Қодиржон, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Азимова Зиёдахон Эргашевна,  педагогика фанлари доктори, доцент; Сабирова Венера Кубатовна,  филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Чингиз Айтматовнинг педагогик концепциясини ёзувчининг таълим ва тарбияга оид қарашлари яхлит тизими сифатида белгилаш, мутаносиб ифодалаш ва кадрлар тайёрлаш жараёнига татбиқ этишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик муаммоларнинг ечими, педагогик ҳодисаларнинг мазмун-моҳиятини ифодаловчи ҳамда яхлит тизимини ташкил этувчи қарашлар, ўзаро боғлиқ ва алоқадор бўлган ғоялар “ёзувчининг педагогик концепцияси” 
тушунчасининг мазмуни ва структураси сифатида аниқлаштирилган;
герменевтик ёндошув асосида Чингиз Айтматовнинг таълим-тарбияга оид ғоялари умумлаштирилган, ёзувчи педагогик концепциясининг амалий, мотивацион-когнитив, ҳиссий-эмоционал, аксиологик  компонентлари аниқланган;
ёзувчи ижодидаги шахсий намунага асосланган маънавий-ахлоқий тарбияга доир авлодлар ворисийлиги, тарихий онг ва хотира, ўзини ўзи англаш, инсон ва табиат коэволюцияси билан боғлиқ ғоялар антропоцентрик жиҳатлар (ҳар қандай билимда инсоний ўлчов мавжудлиги)ни инобатга олиш асосида тизимлаштирилган; 
талабаларнинг бадиий-аналитик тафаккурини ривожлантиришнинг алгоритмик босқичлари ахборот-коммуникацион, муаммоли-тадқиқий ва  ижтимоий лойиҳалаш технологияларини аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чингиз Айтматовнинг педагогик концепциясини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
педагогик муаммоларнинг ечимини педагогик ҳодисаларнинг мазмун-моҳиятини ифодаловчи ҳамда яхлит тизимини ташкил этувчи қарашлар, ўзаро боғлиқ ва алоқадор бўлган ғоялар “ёзувчининг педагогик концепцияси” тушунчасининг структураси сифатида аниқлаштирилганлигига оид материаллар 5110900 – Педагогика ва психология бакалавриат йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 сентябрдаги 89-03-673-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда Чингиз Айтматовнинг асарларидаги педагогик ғояларини таҳлил қилиш кўникмалари такомиллаштирилган;
герменевтик ёндошув асосида Чингиз Айтматов педагогик концепция-сининг амалий, мотивацион-когнитив, ҳиссий-эмоционал, аксиологик  компонентларинианиқлашга доир ғоялардан ФЗ-201912099 рақамли “Ўзбек фольклорининг ўзбек ва инглиз тилларидаги веб-сайти ва мультимедиа махсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 сентябрдаги 89-03-673-сон маълумотномаси). Натижада, мультимедиа маъсулотларининг маънавий-аҳлоқий таъсирчанлиги бойитилган;
ёзувчи ижодидаги шахсий намунага асосланган маънавий-ахлоқий тарбияга доир авлодлар ворисийлиги, тарихий онг ва хотира, ўзини ўзи англаш, инсон ва табиат коэволюцияси билан боғлиқ ғоялар антропоцентрик жиҳатларни инобатга олиш бўйича таклифлар 5111300 – Она тили ва адабиёти (ўзга тилли гурухларда рус тили ва адабиёти) бакалавриат таълими йўналиши малакавий талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 февралдаги 89-03-673-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда муайян ёзувчининг педагогик концепциясини аниқлаш ва тизимлаш кўникмалари шакллантирилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish