Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиев Ғуломжон Абдисаломович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий  маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларини ривожлантириш технологиялари” (“Иқтисодий билим асослари” фани мисолида), 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2 PhD/Ped1114.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиҳанович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаев Музаффар Мухаммаджонович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Артиқова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитишда ўқувчиларда иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларини ривожлантириш мазмуни дидактик тизим яхлитлиги, элементлар (ўқитиш  мақсади,  методикаси,  тамойиллари, 
шарт-шароитлари ва натижаси) бирлиги асосида такомиллаштирилган;
“Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитишда муаммоли топшириқлар, ўқув лойиҳалари, амалий ва дидактик ўйинларга устуворлик бериш орқали ўқувчиларда иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларини ривожлантириш механизми (қизиқишларнинг мақсадга айланиши, иқтисодий муносабатлардаги фаоллик, витагенлик негизида) такомиллаштирилган; 
“Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитиш жараёнида ўзлаштириладиган компетенцияларни ўз ичига олган ўқувчиларда иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларининг ривожланганлик даражасини белгиловчи когнитив (бошланғич), эмпирик (зарур), креатив (юқори) даражалар каби индикаторлар асосида такомиллаштирилган;
“Ekonobus” ва “Ekonomcross” амалий дидактик ўйинлар ҳамда “Мактаб бизнес-модули” номли лойиҳа тавсифидаги технологияларни “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитиш жараёнларига татбиқ этиш орқали ўқув-методик таъминот бойитилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитишда умумий ўрта таълим мактаблари  ўқувчиларининг иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
ўқувчилар томонидан “Иқтисодий билим асослари” фанини самарали ўзлаштиришга оид хорижий тажрибаларни ўрганиш, уларда иқтисодий билимларни амалиётга татбиқ этиш малакаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган “Тежамкор стартап”, “Мактаб бизнес-модели” технологиялари, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи билан тасдиқланган “Ekonobus” интеллектуал (№002274 – “Интеллектуал мулк” агентлиги гувоҳномаси, 02.07.2020 йил) ва “Ekonomkross” (№002275 – “Интеллектуал мулк” агентлиги гувоҳномаси, 02.07.2020 йил) дидактик каби ўйинлар каби методик ишланмалардан умумий ўрта таълим мактаблари учун иқтисодий билим асослари  ўқув фанидан ДТС, ўқув дастури, дарсликларни яратиш, маънавий-маърифий ишлар тизимини шакллантириш, мазмунини бойитишда фойдаланилган (Республика Таълим марказининг 2020  йил 4 декабрдаги 01/11-01/03-1462-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилар томонидан иқтисодий муносабатларда фаол иштирок этишга доир когнитив ва эмпирик билимлар ривожланган;
таълим жараёнида ўқувчиларнинг индивидуал имкониятларини инобатга олиш, уларда ўқув топшириқларини жамоавий бажариш малакаларини ривожлантиришга имкон берадиган тизим ва методик таъминоти, ўқувчиларнинг тегишли фан бўйича когнитив ва эмпирик билимларини баҳоловчи мезонлар (бошланғич – англаш, зарур – ўзлаштириш, юқори – қўллаш даражалар) асосида  “Иқтисодий билим асослари”  фанини ўқитишда умумий ўрта таълим мактаблари  ўқувчиларининг иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларини ривожлантиришга доир амалий-методик тавсиялардан Низомий номидаги ТДПУнинг ИТД-4-108 – “Ёшларда моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлигини таъминлаш: муаммо ва вазифалар” амалий лойиҳаси (2009-2010 йиллар) номли амалий лойиҳа методикаси ҳамда монографиясини тайёрлаш ва чоп этишда назарий, амалий материал сифатида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 14 январдаги 89-03-185-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларининг ривожланганлик даражасини ташхислаш, босқичли мониторингни амалга ошириш механизмлари такомиллашган;
иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларига эгалик даражасини ташхислаш, босқичли мониторингни амалга ошириш механизмларининг такомиллаштирилиши “Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитишда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларини ривожлантиришнинг когнитив-эмпирик асосларини такомиллашишини таъминлаган (Республика Таълим марказининг 2020  йил 4 декабрдаги 01/11-01/03-1462-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида назарий характердаги иқтисодий билимларни амалиётга татбиқ қилиш кўникма ва малакалари ривожланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish