Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонов Ботиржон Мирзамахмудовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб ўқувчиларининг географик маданиятини шакллантиришда таълим воситаларидан фойдаланиш методикаси (табиий география мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped419.
Илмий раҳбар: Авазов Шериммат, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Камолов Баходир Асомович, география фанлари доктори, профессор; Матсаидова Сайёра Худайбергановна, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг географик маданиятини шакллантиришда таълим воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим  мактаблари  ўқувчилари  географик  маданиятини шакллантириш жараёнининг тасвирий-дидактик жиҳатлари таълим воситалари  таснифланишида таълим, муҳит ва улар орасидаги узлуксизлик ва узвийликни ҳисобга олиш  асосида  такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчилари географик маданиятини шакллантириш методик тизими модели таълим воситаларидан фойдаланишнинг механизмлари ва модел компонентларининг узвий боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчилари географик маданиятининг шаклланганлик  даражаларини рефлексив таҳлил қилиш ва таҳлилий фаолият натижалари харитаграфик саводхонликнинг кафолатланган самарадорлиги кўрсаткичлари орқали аниқлаштирилган; 
ўқувчилар  географик маданиятини шаклланишини таъминловчи таълим воситалари мажмуасидан фойдаланишнинг дидактик, эргономик методик талаблари электрон дарслик, интерфаол харитаграфик қўлланмалар асосида такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг географик маданиятини шакллантиришда таълим воситаларидан фойдаланиш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим мактаблари ўқувчилари географик маданиятини шакллантириш жараёнининг тасвирий-дидактик жиҳатлари таълим воситалари  таснифланишида таълим, муҳит ва улар орасидаги узлуксизлик ва узвийликни ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Наманган давлат университети 5140600-география бакалавр йўналиши ўқув режасини такомиллаштириш жараёнида, ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишда, ўқитиш самарадорлигини оширишда, махсус фанлар бўйича ўқув амалиёти, диплом олди амалиёти давомида ҳамда битирув малакавий ишларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 июлдаги 89-03-2629-сон маълумотномаси). Натижада география бакалавриат таълим йўналиши ўқув дастурлари, ўқув-методик қўлланмалар, кўрсатмалар, электрон ва бошқа воситаларнинг методик таъминоти такомиллаштирилган, “5140600 - География” бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасига “Ўқувчиларнинг географик маданиятини шакллантириш” махсус курси киритилишига эришилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчилари географик маданиятини шакллантириш методик тизими модели асосида ишлаб чиқилган таълим воситаларидан фойдаланиш механизмлари ҳамда таълим воситалари мажмуасидан фойдаланишнинг дидактик, эргономик методик талабларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари Наманган, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги тажрибавий мактабларнинг табиий география фани бўйича таълим жараёнида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 25 августдаги 02-02/4-516-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таълим муассасалари ўқувчиларида географик маданиятни шакллантиришда география таълими воситаларидан фойдаланишнинг методик тизими ва технологиялари такомиллаштирилган, хусусан, ўқувчиларда географик маданият фазилати шаклланишини назорат қилиш, унинг мезонлари, кўрсаткичларини аниқ белгилаш ҳамда ижросини таъминлаш имкониятига эга бўлинган ҳамда умумтаълим мактабларида ўқитиладиган табиий география курслари ўқув-услубий таъминоти такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчилари географик маданиятининг шаклланганлик  даражаларини рефлексив таҳлил қилиш ва таҳлилий фаолият натижалари харитаграфик саводхонликнинг кафолатланган самарадорлиги кўрсаткичлари орқали аниқлаштиришга оид ҳамда таълим воситалари мажмуасидан фойдаланишнинг дидактик, эргономик методик талабларини такомиллаштиришга оид таклифлардан табиий география таълими воситалари мажмуаси яратилган, улардан фойдаланиш бўйича ўқув-услубий қўлланмалар, кўрсатмалар (“Табиий география: қизиқарли дарс шакллари”, “География: семинар ва амалий машғулотларни ташкил этиш”,  “География таълимида электрон харитаграфик қўлланмалардан фойдаланиш”, “5-синф Географиядан машқ дафтари”, “6-синф Географиядан машқ дафтари”, “Образовательные ресурсы сети Интернет в обучении природоведения и географии: мобильные приложении”) нашр этилган ҳамда электрон дарслик, электрон услубий қўлланма ва ишланмалар (“Метеорология” электрон дарслик. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 2018 йил 9 апрелдаги №DGU-05295-сон гувоҳномаси асосида, “UzTerra 1.1.” интерфаол харитаграфик тренажёр. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 2021 йил 9 февралдаги №DGU-10424-сон гувоҳномаси асосида, “Табиий география: қизиқарли дарс шакллари”, “Электрон харитаграфик каталог”, “Евразия”, “Южная Америка”, “Шимолий Америка”) ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 25 августдаги 02-02/4-516-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактаблари табиий география курсларининг амалдаги дидактик-методик таъминоти такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish