Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Саидикромхўжа Сайдалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий мафкуранинг жамиятда ижтимоий-маданий барқарорликни таъминлашга таъсири”, 09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fal528. 
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигинахон Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Туленова Гулмира Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Акрамова Шахноза Аброровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон  давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий мафкуранинг Ўзбекистон яхлитлиги, ижтимоий-маданий барқарорлиги ва тараққиётини таъминлашга таъсирини очиб бериш ва келажак истиқболларини белгилашнинг заруриятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий мафкуранинг халқни бирлаштириш, миллий қадриятларга содиқлик, миллий давлатчиликни ривожлантиришга оид амалиётчилигини инсонпарварлик, адолатпарварлик, бағрикенглик каби умуминсоний мезонлар билан уйғунлаштириш зарурияти дедукция ва индукция методи асосида фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
бугунги  кунда  жамият тараққиёти, ижтимоий-маданий барқарорлигига жиддий салбий таъсир кўрсатаётган аморализм, маънавий беқарорлик, космополитизм, нигилизм каби таҳдидлар аниқланиб, жамиятни модернизациялаш жараёнида турли таҳдидларга қарши туриш ва уларни бартараф этишда миллий ғоя, миллий мафкура муҳим омил эканлиги  асосланган; 
миллий мафкура халқни бирлаштирувчи куч сифатида жамиятда идентикликни сақлаш мезони ҳамда мамлакатнинг ижтимоий маданий, геоиқтисодий, интеллектуал жиҳатдан ривожланишини таъминловчи, жамият маънавий қиёфасини намоён қилувчи усқуртмавий асос эканлиги фалсафий жиҳатдан далилланган; 
маънавиятга нисбатан юзага келган таҳдидларни бартараф этиш омиллари сифатида миллий ўзликни ривожлантириш, миллий мафкурани фуқаролар онгига сингдириш, миллий тарбияни замон талабларига мослаштириш, уларни жамият аъзолари амалий фаолиятига айлантириш имкониятлари “Public relations” (PR) – “Жамоа билан алоқалар”, “Мулоқот”, “Ибрат (Бугунги кун қаҳрамоларидан ибрат-намуна олиш)” каби замонавий ғоявий тарғибот технологияларини асосида очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий мафкуранинг жамиятда ижтимоий маданий барқарорликни таъминлашга таъсирини асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
миллий мафкуранинг халқни бирлаштириш, миллий қадриятларга содиқлик, миллий давлатчиликни ривожлантиришга оид амалиётчилигини умуминсоний мезонлар билан уйғунлаштириш заруриятига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Фазилатли авлод” номли илмий-оммабоп рисолани тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 3 декабрдаги 02/07-1061-сон маълумотномаси). Натижалар ўқув қўлланма мазмунининг бойишига, ёшларни тарбиялашга, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилган профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
аморализм, маънавий беқарорлик, космополитизм, нигилизм  турли таҳдидларга қарши туриш ва уларни бартараф  этишда миллий мафкура  муҳим омил эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёшлар ўртасида миллий ғояни тарғиб қилиш жараёнларида  кенг фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2020 йил 7 июлдаги 04-13/2035-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар иттифоқининг амалий фаолиятини тизимли ташкил этишга ва тарғибот ишлари самарадорлигига хизмат қилган; 
миллий мафкура жамиятда идентикликни сақлаш мезони ҳамда мамлакатнинг ижтимоий маданий, геоиқтисодий, интеллектуал  жиҳатдан ривожланишини таъминловчи, жамият маънавий қиёфасини намоён қилувчи усқуртмавий асос эканлигига оид илмий хулоса ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Бахтли бола маънавияти” ва “Ёш ота-она китоби”  номли ўқув қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 3 деккабрдаги 02/07-1061-сонли маълумотномаси). Натижалар ўқув қўлланма мазмунини такомиллаштиришга, ундан фойдаланувчиларнинг маънавий маданияти ва ижтимоий онгининг ўзгартиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish