Sayt test rejimida ishlamoqda

Палуанова Зухра Дарибаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасида суициднинг ижтимоий-психологик муаммоси ва профилактикаси”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.3.РhD/P202.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дусткобилович, психология фанлари доктори, доцент; Ибадуллаев Зарифбой Раджапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-психологик муаммоларни очиб бериш ва суицидни олдини олиш бўйича чораларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор якунланган суициднинг ҳудудий хусусиятларига кўра аҳоли деярли яшамайдиган олис ва экологияси инсон ҳаёти учун оғир ҳудудларда шахс учун ҳаёт сифати пасайиб бориши, ҳаёт қийматлигининг кескин қадрсизланиши оқибатида суицид кўрсаткичининг ўсишига психологик муҳит яратиб берилиши, ва аксинча жамоавий ҳаёт тарзи юқори ҳамда экологик соғлом муҳитли (нисбатан соғлом) ва ер билан ишлаш маданияти юқорилиги каби омиллар ҳаёт сифати ва одам психикасига ижобий таъсир кўрсатиши натижасида суицид кўрсаткичининг пасайишига олиб келиши исботланган;
эпидемиологик ўчоғ бўлган ҳудудда сув ва тупроқда одам организмига ҳамда психикасига кучли салбий таъсир этувчи, уни депрессия ҳолатига олиб келувчи модда мавжуд бўлиши, депрессия эса ўз навбатида инсон учун ҳаётни кескин қадрсизлантириб, бундай психологик муҳитда кичик низо ҳам якунланган суицидга сабабчи бўлиши асосланган;
илк бор менежментнинг қуйи савияда бўлиши оқибатида бўйсунувчи шахснинг сурункали равишда кучли стрессларни бошдан кечириши шахс учун ҳаётни кескин қадрсизлантиришига олиб келадиган псиҳологик ҳолат сифатида суицид билан боғлиқлиқлиги ҳамда сурункали давом этадиган моддий қийинчиликлар, улар асосида вужудга келадиган оилавий низолар, шахсни ўз ҳаёти, фаолиятидан қониқмаслик, ўзига нисбатан ҳурматини, ўз-ўзини баҳолашни пасайиши натижасида шахсни суицид ҳолатига олиб келиши исботланган;
суицидни юзага келиши ва суицидал фикрларни суицидал ҳаракатларга ўтишида психологик жиҳатдан оиланинг етакчилик ўрни, ва аксинча суицидал фикрларни суицидал ҳаракатларга ўтишдан сақлашда ҳам оила етакчи омил сифатида намоён бўлиши сабабли суициднинг олдини олишда оила институтига ижтимоий-психологик аспектда катта эътибор қаратиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-психологик муаммолар, суицид омиллари, сабаблари ва уни олдини олишни тадқиқ қилиш натижалари асосида қуйидаги натижалар олинди:
илк бор якунланган суициднинг ҳудудий хусусиятларига кўра аҳоли деярли яшамайдиган олис ва экологияси инсон ҳаёти учун оғир ҳудудларда шахс учун ҳаёт сифати пасайиб бориши, ҳаёт қийматлигининг кескин қадрсизланиши оқибатида суицид кўрсаткичининг ўсишига психологик муҳит яратиб берилиши, ва аксинча жамоавий ҳаёт тарзи юқори ҳамда экологик соғлом муҳитли (нисбатан соғлом) ва ер билан ишлаш маданияти юқорилиги каби омиллар ҳаёт сифати ва одам психикасига ижобий таъсир кўрсатиши натижасида суицид кўрсаткичининг пасайишига олиб келганлигини исботлашга оид тавсиялар “Бошқарув психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги  ПМ-6-а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак раҳбар кадрларни касбий компетенцияларини шакллантириш ҳамда касбий савиясини сифат жиҳатдан такомиллаштириш замин яратилган;
эпидемиологик ўчоғ бўлган ҳудудда сув ва тупроқда одам организмига ҳамда психикасига кучли салбий таъсир этувчи, уни депрессия ҳолатига олиб келувчи модда мавжуд бўлиши, депрессия эса ўз навбатида инсон учун ҳаётни кескин қадрсизлантириб, бундай псиҳологик муҳитда кичик низо ҳам якунланган суицидга сабабчи бўлишни асослашга оид таклифлар “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги  ПМ-6-а-сон маълумотномаси). Натижада “Этнопсихология” модули илмий, назарий жиҳатдан бойитилиши ҳисобига психолог кадрларни сифат даражаси ва амалий касбий кўникма ҳамда малакаларини янада такомиллаштиришга эришилган;
илк бор менежментнинг қуйи савияда бўлиши оқибатида бўйсунувчи шахснинг сурункали равишда кучли стрессларни бошдан кечириши шахс учун ҳаётни кескин қадрсизлантиришига олиб келадиган псиҳологик ҳолат  сифатида суицид билан боғлиқлиқлиги ҳамда сурункали давом этадиган моддий қийинчиликлар, улар асосида вужудга келадиган оилавий низолар, шахсни ўз ҳаёти, фаолиятидан қониқмаслик, ўзига нисбатан ҳурматини, ўз-ўзини баҳолашни пасайиши натижасида шахсни суицид ҳолатига олиб келишини исботлашга оид таклифлар “Онтогенез ва дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги  ПМ-6-а-сон маълумотномаси). Натижада психолог кадрларни гендер сиёсатини жамиятда илмий асосда олиб бориш, хукумат томонидан гендер сиёсати, аёлларни, болаларни мухофаза қилиш, шахсга жамиятда психологик комфорт шароит яратиб уни потенциал имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган ҳуқуқий-меъёрий хужжатларни тайёрлашда қимматли ғоялар билан фаол қатнашиш имкониятларини оширган;
суицидни юзага келиши ва суицидал фикрларни суицидал ҳаракат-ларга ўтишида психологик жиҳатдан оиланинг етакчилик ўрни, ва аксинча суицидал фикрларни суицидал ҳаракатларга ўтишдан сақлашда ҳам оила етакчи омил сифатида намоён бўлиши сабабли суициднинг олдини олишда оила институтига ижтимоий-психологик аспектда катта эътибор қаратиш заруратини асослаш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар “Психологик хизмат” модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги  ПМ-6-а-сон маълумотномаси). Натижада психолог кадрларда суицид муаммосига коплекс ёндашиш, суицидни юзага келиши ва олдини олишда психология потенциалидан самарали ва ўз вақтида фойдаланиш билан бирга шахс психикасига таъсир этувчи ўзга омилларни хисобга олиш ва психологик хизматни барча таркибий қисмларидан янада юқори савияда фойдаланиш малакалари шакллантирилди. Психологларни суицид профилактикаси бўйича касб савиясини, компетенциясини кескин оширди ва услубий жиҳатдан кучайтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish