Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамилов Юсуф Юнус ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг муқобил энергияга оид компетенцияларини ривожлантиришда дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2538.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризомат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллаев Бобомурот Нажмиддинович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш асосида талабаларининг муқобил энергияга оид компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёнининг электрон-методик таъминоти Articulate Studio, Exe Learning, Lесtora ва iSpring Suite дастурий пакетлари асосида муқобил энергияга оид 3D анимациялар, виртуал лаборатория стендлари ва мултимедиа материалларини қамраб олган дастурий таълим воситаларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;  
талабаларнинг муқобил энергия манбаларига оид билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган “Alternative choice”, “Targeting method” ва “Соncept analysis” каби интерфаол ўқитиш методларини тизимлилик, элективлик, объективлик ҳамда компетенциявий ёндашувлар асосида “Электротехника, радиотехника ва электроника” ва “Таълим тизимида муқобил энергия манбалари” фанларини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган; 
талабаларнинг муқобил энергияга оид компетенцияларини ривожлантириш жараёнида дастурий таълим воситаларидан ўргатувчи, машқ қилдирувчи, ривожлантирувчи, назорат қилувчи ва баҳоловчи восита сифатида фойдаланиш бўйича кўргазмалилик, квантлаш, тармоқланиш, бошқариш, мослашувчанлик тамойилларига асосланган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
талабаларнинг ижтимоийлик, коммуникативлик, интеллектуаллик, ахборотлилик каби муқобил энергияга оид компетенцияларини репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив тайёргарлик даражалари асосида баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган ва ахборот билан ишлаш, мулоқотга киришиш, муаммоли вазиятларни ҳал қила олиш, новаторлик қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг муқобил энергияга оид компетенцияларини ривожлантиришда дастурий таълим воситалариларидан фойдаланиш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларнинг муқобил энергияга оид (ижтимоийлик, коммуникативлик, интеллектуаллик, ахборотлилик) компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган “Alternative choice”, “Targeting method” ва “Concept analysis” каби интерфаол ўқитиш методлари ва фаннинг илмий-назарий асослари “Қайта тикланувчи энергия манбалари” номли  ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-598 рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг интерфаол ўқитиш методлардан фойдаланиш кўникмалари шакллантирилиб, муқобил энергияга оид компетенциясияларини ривожлантиришга эришилган;
технологик таълим йўналиши талабаларини инновацион ёндашувлар асосида муқобил энергияга оид компетенцияларини ривожлантириш жараёнида дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш, умумтехник кўникмаларни шакллантириш, ишлаб чиқилган дастурий таълим воситаларидан ўқув жараёнида фойдаланишга доир таклифлардан АIF-2/20 рақамли “Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали инженер кадрлар тайёрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 2021 йил 17 августдаги 01-01/76-сон маълумотномаси). Натижада, дастурий таълим воситалари асосида талабаларининг муқобил энергияга оид умумтехник кўникмалари ривожлантирилган;
мультимедиали ўқитиш платформаси имкониятларидан фойдаланиб Articulate Studio, Exe Learning, Lесtora ва iSpring Suite дастурий пакетлари асосида (Электротехника, радиотехника ва электроника дастури) ишлаб чиқилган электрон дастур орқали талабаларни муқобил энергияга оид компетенцияларини ривожлантиришга доир таклифлар “Қайта тикланувчи энергия манбалари” номли ўқув қўлланма  мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-598 рақамли гувоҳнома). Натижада, “Таълим тизимида муқобил энергия манбалари” номли электив фаннинг мазмуни такомиллаштирилган. Мазкур методик таъминот олий таълим муассасаларида ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish