Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратова Дилафрўз Шарифовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллада аҳолининг турли гуруҳларига психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий психологик механизмлари”, 19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Psi16.
Илмий маслаҳатчи: Шоумаров Ғайрат Бахромович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, доцент; Утепберганов Марат Алланазарович, психология фанлари доктори, доцент; Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология  фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллада аҳолининг турли гуруҳларига психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий психологик механизмларини такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳалла ижтимоий-психологик жиҳатдан аҳолини жипслаштирувчи, шахс хулқининг ёшликдан жамоавий тарбиячиси, миллий қадриятларни сақлаш ва авлоддан-авлодга етказувчи, рухий ва моддий жиҳатдан муҳтожларга кўмак берувчи, ижтимоий иллатларга танқидий муносабат ва рўй бераётган сифат ўзгаришларига шукроналик ҳиссини шакллантирувчи дунёда аналоги бўлмаган ноёб ижтимоий-психологик институт эканлиги илмий асосланган; 
маҳалладаги психологик муҳитни ўзгартиришда аҳоли асосини ташкил этувчи ёшларда қадриятлар қийматининг ўзгариши, оилали шахслар идрокида оила институтининг нисбатан қадрсизланиши мумкинлиги ва ногиронларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини ижобий томонга ўзгартириш кабиларни ижтимоий-психологик ва ташкилий-психологик жиҳатдан такомил талаблиги асосланган;
маҳалла аҳолисига малакали психологик хизмат кўрсатишни ташкил қилишда шахслараро зиддиятларни келтириб чиқарувчи ижтимоий-психологик омил ва сабабларнинг олдини олиш (мулоқот ва нутқ маданияти, жамоа билан ишлар, ҳ.к.) ҳамда индивидуал ва жамоавий бошқарув психологияси воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли ижтимоий-психологик малакаларни шакллантиришда турли низоли вазиятларни олдини олишда урғуни “баҳс-мунозара”, “ўзини четга олиш” кабиларга эмас балки, “ҳамкорлик” ва “мослашув”ларга бериш зарурлиги асосланган; 
маҳалла аҳолисида эмоционал-иродавий хислатларни мустаҳкамлаш, ўз-ўзини ижобий баҳолаш, ва шахснинг ўзига бўлган ҳурматини ошириш билан бир қаторда жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларни объектив идрок этиш, шукроналик ҳисларини ривожлантириш, маҳаллий халқлар этнопсихологиясига хос фазилатларни реал фактлар, қиёсий маълумотлар, ҳаётий мисоллар, умуминсоний қадриятларни қийматини кўрсатиш, истиқболга ишонч ҳосил қилиш кабилар маҳаллада соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантиришнинг ҳозирги босқичдаги муҳим воситаси эканлиги асосланган; 
аҳолининг кичик гуруҳлар шахсида намоён бўлувчи салбий психологик ҳолатлар (асабийлик, агрессивлик, фирибгарлик, асоссиз шикоятбозлик, маҳаллийчилик ва ҳ.к.), шу жумладан оилада кўп учраётган жиноятчиликни олдини олишда шахснинг психологик потенциалидан самарали фойдаланиш ҳаётни объектив идрок этиш, ўз ҳаёт йўлини тўғри танлаш, юз бераётган воқеа ва ходисалардан одилона хулоса чиқариш, ўзининг шахсий тақдирини стратегиясини белгилашни шакллантириш, таъсирчан мақсадли ва манзилли ишларни ташкил этиш орқали уларнинг дунёқараши, хулқ-атвори, ҳаётга бўлган муносабати, ўзининг салбий ўтмишига танқидий қараши ҳамда объектив баҳо беришига эришилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллада аҳолининг турли гуруҳларига психологик хизмат кўрсатишнинг ижтимоий психологик механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳалла ижтимоий-психологик жиҳатдан аҳолини жипслаштирувчи, шахс хулқининг ёшликдан жамоавий тарбиячиси, миллий қадриятларни сақлаш ва авлоддан-авлодга етказувчи, рухий ва моддий жиҳатдан муҳтожларга кўмак берувчи, ижтимоий иллатларга танқидий муносабат ва рўй бераётган сифат ўзгаришларига шукроналик ҳиссини шакллантирувчи дунёда аналоги бўлмаган ноёб ижтимоий-психологик институт сифатида асосланган таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги 2-сонли буйруғи билан “Психологик хизматни ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари“ модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2б-сон маълумотномаси). Натижада таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий таянч компетенцияларини шакллантиришга ҳамда маҳаллада психологик хизматни ташкил этиш билан боғлиқ  касбий тайёргарлик даражасини оширишга эришилган;
маҳалладаги психологик муҳитни ўзгартиришда аҳоли асосини ташкил этувчи ёшларда қадриятлар қийматининг ўзгариши, оилали шахслар идрокида оила институтининг нисбатан қадрсизланиши мумкинлиги ва ногиронларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини ижобий томонга ўзгартириш кабиларни ижтимоий-психологик ва ташкилий-психологик жиҳатдан такомиллаштиришга оид таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги 2-сонли буйруғи билан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2б-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак амалиётчи психологларнинг турли тоифадаги шахслар билан ишлаш малакаси ва психологик хизматни ташкиллаштиришда психологик таъсир усулларидан фойдаланиш компетенцияларини шакллантиришнинг илмий-методик таъминотини бойитишга эришилган;
маҳалла аҳолисига малакали психологик хизмат кўрсатишни ташкил қилишда шахслараро зиддиятларни келтириб чиқарувчи ижтимоий-психологик омил ва сабабларнинг олдини олиш (мулоқот ва нутқ маданияти, жамоа билан ишлар, ҳ.к.) ҳамда индивидуал ва жамоавий бошқарув психологияси воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли ижтимоий-психологик малакаларни шакллантиришда турли низоли вазиятларни олдини олишда урғуни “баҳс-мунозара”, “ўзини четга олиш” кабиларга эмас балки, “ҳамкорлик” ва “мослашув”ларга бериш зарурлигига оид тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги 2-сонли буйруғи билан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2б-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг турли гуруҳларига психологик хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайтирилган ва бўлғуси амалий психологларнинг келгусидаги амалий фаолиятини самарали ташкил этиш имкониятларининг оширилишига эришилган;
маҳалла аҳолисида эмоционал-иродавий хислатларни мустаҳкамлаш, ўз-ўзини ижобий баҳолаш, ва шахснинг ўзига бўлган ҳурматини ошириш билан бир қаторда жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларни объектив идрок этиш, шукроналик ҳисларини ривожлантириш, маҳаллий халқлар этнопсихологиясига хос фазилатларни реал фактлар, қиёсий маълумотлар, ҳаётий мисоллар, умуминсоний қадриятларни қийматини кўрсатиш, истиқболга ишонч ҳосил қилиш кабилар маҳаллада соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантиришнинг ҳозирги босқичдаги муҳим воситаси эканлигини асослашга доир таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги 2-сонли буйруғи билан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2б-сон маълумотномаси). Натижада ҳар томонлама етук, баркамол, рақобатбардош амалиётчи психолог кадрлар тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини бойитилишига эришилган;
аҳолининг кичик гуруҳлар шахсида намоён бўлувчи салбий психологик ҳолатлар (асабийлик, агрессивлик, фирибгарлик, асоссиз шикоятбозлик, маҳаллийчилик ва ҳ.к.), шу жумладан оилада кўп учраётган жиноятчиликни олдини олишда шахснинг психологик потенциалидан самарали фойдаланиш ҳаётни объектив идрок этиш, ўз ҳаёт йўлини тўғри танлаш, юз бераётган воқеа ва ходисалардан одилона хулоса чиқариш, ўзининг шахсий тақдирини стратегиясини белгилашни шакллантириш, таъсирчан мақсадли ва манзилли ишларни ташкил этиш орқали уларнинг дунёқараши, хулқ-атвори, ҳаётга бўлган муносабати, ўзининг салбий ўтмишига танқидий қараши ҳамда объектив баҳо беришига оид таклифлар “Умумий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2б-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психолог-талабаларнинг назарий билимлари ва амалий-касбий тайёргарлигини сифат жиҳатдан оширишга қаратилган ўқув услубий таъминот базасини такомиллаштириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish