Sayt test rejimida ishlamoqda

Баннаев Нурмухаммад Тошмаматовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларида шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билимларни шакллантириш йўллари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ҳуқуқ) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped626.
Илмий раҳбар: Хашимова Маъсуда Камилжановна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Топилдиев Бахромжон Рахимжонович, юридик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билимларни шакллантириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий таълим муассасалари талабаларида шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билимларни индивидуал ва коллегиал ёндашув орқали шакллантириш жараёнининг (аксиологик, коммуникатив ва ретроспективлик) педагогик жиҳатлари аниқлаштирилган;
талабаларда шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билимларни шакллантириш жараёни детерминантларининг коррекцион – функционал интеграцияси иерархик тизим асосида такомиллаштирилган;
талабаларда шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билим, кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи “жамият – шахс – билим – ҳаёт – амалиёт” интеграцияси тамойилини татбиқ этиш механизмлари ВМИН (вазифа-манфаат-имконият-натижа) технологияси орқали такомиллаштирилган;
“Диалектик ёндашув” ва “Прагматик фикрлаш” таълим технологияларини жорий этиш механизмлари асосида талабаларга ижтимоий муносабатлар моҳияти, манфаатлар тўқнашуви ва уларни юзага келтирувчи сабабларни ўргатишнинг педагогик модели футурологик усул ёрдамида  ижтимоий вазиятларни башоратлаш, визуализациялаш, абстрактлаштириш кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш  орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси талабаларида шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билимларни шакллантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасалари талабаларида шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билимларни индивидуал ва коллегиал ёндашув орқали шакллантириш жараёнининг (аксиологик, коммуникатив ва ретроспективлик) педагогик жиҳатлари аниқлаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва Технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган ОТ-Ф-1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” мавзусидаги лойиҳа доирасида 2017 йилда “Фарғона” нашриёти томонидан нашр этилган “Шахс ва қадриятлар диалектикаси” номли монографиянинг “Шахс маънавий ҳаётида қадриятларнинг ўрни” номли параграфини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 сентябрдаги 89-03-3446-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларида шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигига оид билимларни шакллантириш индивидуал ва коллегиал ёндашув орқали аниқлаштирилган;
талабаларда шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билимларни шакллантириш жараёни детерминантларининг коррекцион – функционал интеграцияси иерархик тизим асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон Қарори билан тасдиқланган “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси” ижросини таъминлашга қаратилган Назорат режасининг “Ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим тизими ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар ўртасида маънавий тарбияни амалга ошириш” номли IV бўлимининг 12 (48) бандида белгиланган “Ёшларнинг келажакка ишончи, мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилишни шахснинг устивор хусусияти сифатида мустаҳкамлаш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини кучайтиришга қаратилган тренинглар ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллалар ва таълим муассасаларида жорий қилиш” доирасидаги вазифаларнинг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 29 сентябрдаги 04-13/2389-сон далолатномаси). Натижада, талабаларда шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билимларни шакллантириш йўллари коррекцион-функционал тизими иерархик тизим асосида такомиллаштирилган;
талабаларда шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билим, кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи “жамият – шахс – билим – ҳаёт – амалиёт” интеграцияси тамойилини татбиқ этиш механизмлари ВМИН (вазифа-манфаат-имконият-натижа) технологияси орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарор дастурининг “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари” номли II бобининг “Жамиятда фаол фуқаролик позициясининг шаклланиши ҳолати, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ўрганиш мақсадида “Ижтимоий ривожланиш ва дахлдорлик туйғуси” мавзусида ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида социологик тадқиқотлар ўтказиш ва натижалари асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш” номли 7-бандининг ижросини таъминлаш бўйича 2019-2020 йиллардаги Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими тадбирлар режасининг методик асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 13 ноябрдаги 02/07-974-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда шахс ва жамият манфаатлари уйғунлигини таъминлашга оид билим, кўникмаларни шакллантириш интеграцияси тамойилини татбиқ этиш механизмлари ВМИН (вазифа-манфаат-имконият-натижа) орқали такомиллаштирилган;
“Диалектик ёндашув” ва “Прагматик фикрлаш” таълим технологияларини жорий этиш механизмлари асосида талабаларга ижтимоий муносабатлар моҳияти, манфаатлар тўқнашуви ва уларни юзага келтирувчи сабабларни ўргатишнинг педагогик модели футурологик усул ёрдамида ижтимоий вазиятларни башоратлаш, визуализациялаш, абстрактлаштириш кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш орқали ишлаб чиқишга оид таклифлардан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги ПЗ-20170930223 - рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2019-2020 йилларга белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4860-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий муносабатларнинг моҳияти, манфаатлар тўқнашуви ва уларни юзага келтирувчи сабабларни ўргатишнинг педагогик модели футурологик усул ёрдамида ижтимоий вазиятларни башоратлаш, визуализациялаш, абстрактлаштириш кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш  орқали ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish