Sayt test rejimida ishlamoqda

Дониёрова Фарангисбону Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда аутизмнинг клиник-неврологик параллеллари ва прогностик хусусиятлари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib642. 
Илмий раҳбар: Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01. 
Расмий оппонентлар: Шомансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Чутко Леонид Семенович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт  институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аутик спектрнинг бузилиши бўлган болаларда прогностик мезонларни ишлаб чиқиш ва улар ривожланишининг хавф омилларини клиник-нейрофизиологик, цитогенетик ва молекуляр-генетик тадқиқотлар асосида баҳолашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аутизм касаллигида MTRR гени rs1801394 полиморфизмининг G аллели ва А/G гетеро, G/G гомозиготли генотипининг ассоциацияси аутизм ривожланиш хавфи билан узвий боғлиқлиги исботланган; 
илк бор MTRR гени rs1801394 полиморфизмининг А аллели ва А/А генотипининг мавжуд бўлиши аутизм ривожланиши хавфини камайтириши аникланган; 
илк бор аутизм билан хасталанган болалардаги неврологик синдромлар ва аутизм клиник манифестациясининг ўзаро боғлиқлиги исботланган; 
аутизм билан касалланган болаларда руҳий-нутқ бузилишлари, ижтимоий мослашув кўникмалари ва вербал хулқни ташхислашда VB-MAPP баҳолаш дастурининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда аутизмнинг клиник-неврологик параллеллари ва прогностик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда аутизмнинг клиник-неврологик параллеллари ва прогностик хусусиятларини оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда  аутизмни даволашда аpplied behavior analysis (АВА)  даволаш тартибини самарадорлиги» номли услубий тавсифнома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 октябрдаги 8н-д/257-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома даволаш муддатини қисқартириш, келиб чикувчи салбий асоратларни сонини камайтириш ва даволаш самарадорлигини яхшилаш имконини берган; 
болаларда аутизмнинг клиник-неврологик параллеллари ва прогностик хусусиятларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 июндаги 08–09/6312-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари даволаш муддатини қисқартириш, ремиссия даврини узайтириш ва аутизми бор болаларни атроф-муҳитга мослашиши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish