Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаев Собир Джумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Жамият модернизациялашуви шароитида тадбиркорлар қатламиининг шаклланиш динамикаси», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Sots27. 
Илмий раҳбар: Каланов Комил Кулахматович, социология фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020. Ped/S.127.01. 
Расмий оппонентлар: Умаров Абсалом Адилович, социология фанлар доктори, профессор; Бердиев Бобир Рахматович, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тадбиркорлар қатламини шаклланиш динамикаси ва институтционал жиҳатларини социологик таҳлил қилиш орқали унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлар қатламининг реал ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашда социал мобиллик, дифференциация, сегрегация, стереотип, стигма каби хусусиятлари социал масофа орқали очиб берилган;
тадбиркорлик кластерларини ташкил этилиши тадбиркорлар қатламини шаклланишининг социал динамикаси сифатида (тадбиркорликни шаклланиши, таркибий ўзгариши ва ривожланиш қонуниятлари) асосланган;
ижтимоий-маънавий қадриятларнинг таъсири остида тадбиркорлар қатламининг ижтимоий кўмак ишларга тайёрлиги, жамиятда  уларнинг мавқеини ҳурмат қилиш позицияси устуворлиги, тафаккурида жамоавий шаклдаги урф-одат ва анъаналарнинг муҳим ўрин тутиши  асосланган;
оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда тадбиркорликнинг анъанавий шакллари (касаначилик, ҳунармандлик, фермерлик ва бошқа) билан бир қаторда янги замонавий шаклларини қўллаб-қувватлашнинг институтционал асосларини   мустаҳкамлаш бўйича тадқиқот дастури ишлаб чиқилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жамият модернизациялашуви шароитида тадбиркорлар қатламининг шаклланиш динамикаси  бўйича олинган  илмий натижалари асосида: 
тадбиркорлар қатламининг реал ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашда социал мобиллик, дифференциация, сегрегация, стереотип, стигма каби хусусиятлари социал масофа орқали очиб берилганлигига  оид таклифидан Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг “Ёшлар орасида тадбиркорлик муҳити ва унинг муаммолари” мавзусидаги (2019-2019 йилларга мўлжалланган) илмий-инновацион амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 28 январдаги 2-11-23-191-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда кечаётган ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш ва социологик тадқиқотлар натижадорлигини таъминлаш методологияси ва механизмлари такомиллаштирилган;
тадбиркорлик кластерларини ташкил этилиши тадбиркорлар қатламини шаклланишининг социал динамикаси сифатида (тадбиркорликни шаклланиши, таркибий ўзгариши ва ривожланиш қонуниятлари) асосланганлигига оид таклифидан «Ҳар бир оила - тадбиркор», «Оилавий тадбиркорликдан кучли оилага»  драйверлари асосида ЎзЛиДеП партия фракцияси томонидан 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасига киритилган «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда, хусусан мазкур қонун лойиҳасининг 2-боб, 11-модда, 3-банд, 4-хат бошидаги Инновацион ривожлантириш стратегияларининг лойиҳалари ваколатли давлат органи томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, илмий ташкилотларнинг, тадбиркорлик субъектларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва экспертларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилади деган матнни ҳамда 3-боб, 15-модда, 7-банди - инновацион фаолиятга инвестиция қилишни амалга оширувчи инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари матнини шакллантиришда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаснинг  2020 йил 29 июндаги 01-27/295-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорлик фаолиятини қонунчилик томонидан муҳофаза қилинишига оид бандлар мазмуни такомиллаштирилган, «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасига таклиф ва тавсияларни киритишга эришилган.
ижтимоий-маънавий қадриятларнинг таъсири остида тадбиркорлар қатламининг ижтимоий кўмак ишларга тайёрлиги, жамиятда  уларнинг мавқеини ҳурмат қилиш позицияси устуворлиги, тафаккурида жамоавий шаклдаги урф-одат ва анъаналарнинг муҳим ўрин тутиши  асосланганлигига оид таклифидан «Ҳомийлик маблағларини йўналтириш марказлари фаолиятини унумли ва тезкор ташкил қилиш»да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 23 январдаги 02-09/161-сон  маълумотномаси). Натижада, короновирус пандемияси шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга етказиладиган ҳайрия ва хомийлик ёрдамини илмий асосланган тарзда ташкил қилинишига эришилган ҳамда давлат ва нодавлат тизимлари фаолиятини мувофиқлашган тарзда ташкил қилинишига эришилган;
оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда тадбиркорликнинг анъанавий шакллари (касаначилик, ҳунармандлик, фермерлик ва бошқа) билан бир қаторда янги замонавий шаклларини қўллаб-қувватлашнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш бўйича тадқиқот дастуридан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2019 йилда «Ўзбекистоннинг ишбилармонлик муҳити тадбиркорлар нигоҳида» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотлар сўров варақасидаги «В» блокида 4 та, «С» блокида 6 та саволларини тузишда,  шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 февралдаги ПФ-5667-сон «Социологик тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари» тўғрисидаги Фармонининг 2 бандининг 3-хатбошидаги, 4-хатбошидаги мантларини шакллантиришда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2021 йил 29 январдаги 01-16/35-2-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатда қабул қилинаётган давлат хужжатларининг тадбиркорликка оид реал амалиётдаги аҳвол билан узвий боғлиқлигини таъминлашга, қонун матнларининг жамоатчилик фикри ва қарашларини ифода этишига эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish