Sayt test rejimida ishlamoqda

Батирова Нилуфар Шеркуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Инновацион иқтисодиёт шаклланиши шароитида минтақа саноати ривожланишининг йўналишлари (Тошкент вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Iqt846.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Равшан Вахидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Назаров Шарофиддин Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдувосиқов Абдуазиз Абдулазизович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиётнинг шаклланиши шароитида минтақа саноатининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа саноати салоҳиятини комплекс баҳолаш услубиёти уни ташкил этувчи гуруҳ индекслари таркибига қўшимча кўрсаткичларни киритиб, уларнинг саноат ривожланишига таъсири даражасидан келиб чиққан ҳолда вазн бериш орқали умумий ҳудудий интеграл индексни шакллантириш ва унинг мезонларини экстремалга нисбатан “жуда яхши”, “яхши”, “ўртача, “ўртачадан паст” ва “ёмон” даражалар бўйича белгилаш асосида такомиллаштирилган;
Тошкент вилоятининг интенсив ривожланишини таъминлаш тизими турли хил шаклда йиғилган ҳудудий кўрсаткичларни таҳлил қилиш, минтақа саноатининг ривожланиш устунликлари ва йўналишларини аниқлаш, саноатни кластерлаш фаолиятини миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш, саноат ривожланишини инновацион тараққиёт йўлига ўтказишдан иборат бешта босқичли, яхлит тизимлаштирилган моделни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
минтақада инновацион ваучерларни қўллаш, даромадни капиталлаштириш ва фойдани реинвестициялашга имтиёзлар тадбиқ этиш орқали инновацияларни рағбатлантириш, форсайт марказлари, корпоратив университетлар ва технологиялар трансфери марказлари каби инновацион тузилмаларни шакллантиришга асосланган саноат мажмуасини ривожлантириш механизми ишлаб чиқилган;
инновацион технологияларнинг минтақа иқтисодиётига жорий этилиши билан бандликни таъминлаш омиллари ўртасида занжирни мувофиқлаштириш орқали 2030 йилгача Тошкент вилояти саноат ишлаб  чиқаришини ривожлантиришнинг уч хил сценарий бўйича кўп омилли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишига инвестицион ва инновацион технологик харажатларнинг таъсири юқори эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион иқтисодиёт шаклланиши шароитида минтақа саноати ривожланишининг йўналишлари  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Минтақа саноати салоҳиятини комплекс баҳолаш услубиёти уни ташкил этувчи гуруҳ индекслари таркибига қўшимча кўрсаткичларни киритиб, уларнинг саноат ривожланишига таъсири даражасидан келиб чиққан ҳолда вазн бериш орқали умумий ҳудудий интеграл индексни шакллантириш ва унинг мезонларини экстремалга нисбатан “жуда яхши”, “яхши”, “ўртача, “ўртачадан паст” ва “ёмон” даражалар бўйича белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ва унинг иловаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 1 майдаги 03-10-04492-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 3 июндаги 02/10-03-10/10-2288-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида мамлакатимизнинг саноат ривожланиши нисбатан паст бўлган туманларини аниқлаш ҳамда уларда инновацион салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
Тошкент вилоятининг интенсив ривожланишини таъминлаш тизими турли хил шаклда йиғилган ҳудудий кўрсаткичларни таҳлил қилиш, минтақа саноатининг ривожланиш устунликлари ва йўналишларини аниқлаш, саноатни кластерлаш фаолиятини миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш, саноат ривожланишини инновацион тараққиёт йўлига ўтказишдан иборат бешта босқичли, яхлит тизимлаштирилган моделни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги 634-сонли «Тошкент вилояти кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори иловаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 1 майдаги 03-10-04492-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида вилоятда кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилган, шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратилган;
минтақада инновацион ваучерларни қўллаш, даромадни капиталлаштириш ва фойдани реинвестициялашга имтиёзлар тадбиқ этиш орқали инновацияларни рағбатлантириш, форсайт марказлари, корпоратив университетлар ва технологиялар трансфери марказлари каби инновацион тузилмаларни шакллантиришга асосланган саноат мажмуасини ривожлантириш механизмини ишлаб чиқиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 802-сонли «2019-2022 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 1 майдаги 03-10-04492-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 1 февралдаги 08/01-09-32/33-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида вилоятнинг саноат салоҳияти ошиши ва инновацион салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳисобига, 2019 йилда инновацион маҳсулотлар ҳиссасининг 2018 йилга нисбатан 111,7 фоиз ошишига эришилган;
инновацион технологияларнинг минтақа иқтисодиётига жорий этилиши билан бандликни таъминлаш омиллари ўртасида занжирни мувофиқлаштириш орқали 2030 йилгача Тошкент вилояти саноат ишлаб  чиқаришини ривожлантиришнинг уч хил сценарий бўйича ишлаб чиқилган кўп омилли прогноз параметрларидан 2030 йилгача мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш концепциясининг «ҳудудий ривожланиш» қисмини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 3 июндаги 02/10-03-10/10-2288-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудлар саноатини комплекс ривожлантиришдаги устувор йўналишларни ишлаб чиқишга эришилди ҳамда уларнинг амалга оширилиши ҳудудий саноатни ривожлантириш стратегиясининг яратилиши ва қўшимча лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича фаолиятнинг жадаллашувига олиб келади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish