Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидова Раъно Кайимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ): «Айдаркул базальти асосида иссиқликдан сақловчи материаллар таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T983.
Илмий раҳбар: Курбанов Абдирахим Ахмедович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.20.03.
Расмий оппонентлар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори; Искендеров Ахмет Максетбаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Айдаркул базальти, Қарнаб каолини ва шу каолин асосида синтез қилинган шамот хомашёларидан иссиқлик сақловчи материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Айдаркул кони базальти ва Қарнаб кони каолинининг кимёвий ва минералогик таркиблари аниқланган ва ушбу маҳаллий хомашёлардан импорт ўрнини босувчи ФИСМлар олиш имкониятлари мавжудлиги ишлаб чиқилган;
Қарнаб кони каолинидан шамот синтез қилиш мумкинлиги ҳамда олинган шамотнинг физик-механик ва иссиқлик бардошлилик хоссалари асосланган;
яратилган янги авлод «базальт:каолин:шамот» тизимидаги компонентларининг оптимал таркиби 50:30:20 нисбатдалиги ва ФИСМни ҳосил қилишдаги оптимал ҳарорати 1415 0С лиги аниқланган; 
«қуруқ қайта ишлаш» усули билан ФИСМ олишнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган;
олинган ФИСМнинг физик-механик ва термотехник кўрсаткичлари ҳамда намуналарнинг иссиқлиқдан камайиши ва иссиқлик ўтказувчанлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Айдаркул базальти асосида иссиқлик сақловчи материаллар таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
футеровкали иссиқлик сақловчи материаллар Навоий кон-металлургия комбинати Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 23 ноябрдаги 02-06-07/11643-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизга импорт бўлиб кираётган ушбу турдаги маҳсулотларни арзон таннархли маҳаллий ФИСМларга алмаштириш имконини берган;
базальт асосида иссиқлик сақловчи материаллар технологияси Навоий кон-металлургия комбинати Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 23 ноябрдаги 02-06-07/11643-сон маълумотномаси). Натижада, футеровкали иссиқликдан сақловчи материалларни енгил металларни эритиш печларининг ички девориларига қоплаш ва таъмирлаш давомийлигини 1,8 йилдан 2,5 йилгача узайиштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish