Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобомуратова Санобар Юнусовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нефть йўлдош газларини маҳаллий хомашёлар асосида олинган катализатор иштирокида ароматлаш технологияси», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/T2218.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Жумаев Қаюм Каримович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкнт кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефть йўлдош газларининг каталитик ўзгаришларини тадқиқ қилиш ҳамда нефть йўлдош газларидан ароматик углеводородлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашёлардан турли таркибли ЮКЦ катализаторлари олинган ва уларнинг тузилиши, фаол  марказларининг табиати аниқланган;
олинган турли таркибдаги юқори унумдорлик ва селективликка эга бўлган  ЮКЦ катализаторларининг каталитик фаоллиги нефть йўлдош газларини каталитик ароматлаш жараёнида катализаторларнинг текстур ва физик-кимёвий характеристикалари аниқланган; 
нефть йўлдош газларини каталитик ароматлаш реакциясида турли таркибда ва турли усулларда олинган цеолитли катализаторларнинг ароматлаш реакциясининг бориш қонуниятлари асосида каталитик тизимларнинг мақбул таркиби аниқланган; илк бор олинган (MoO3)x (ZnO)y (ZrO2)z (B2O3)k таркибли катализаторни қўллаб нефть йўлдош газлари таркибидаги углеводородлардан ароматик углеводородлар олишда ҳарорат 550 0С да АрУ унуми ва селективлиги  мос равишда 36,4% va 48,4% эканлиги, ҳарорат 650 0С га кўтарилганда эса АрУ унуми 36,4% дан 49,9% гача, селективлиги эса 48,4% дан 57,6% гача  ортиши аниқланган; 
танланган юқори унумдорлик ва селективликка эга бўлган  (MoO3)x (ZnO)y (ZrO2)z (B2O3)k таркибли катализаторнинг стабиллиги  юқорилиги, яъни коксланиш даражаси пастлиги аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган ЮКЦ ли  катализаторни қўллаб,  нефть йўлдош  газларидан ароматик углеводородлар олиш жараёнининг технологияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Нефть йўлдош газларини каталитик ароматлаб, ароматик углеводородлар олиш учун катализаторлар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
нефть йўлдош газларини каталитик ароматлаб, ароматик углеводородлар олиш учун маҳаллий ҳомашёлардан (MoO3)x (ZnO)y (ZrO2)z (B2O3)k таркибли катализатор «Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи»нинг 2021 йил 28 апрелдаги 306/GK-04-сон маълумотномаси). Натижада, нефть йўлдош газларидан яратилган катализатор иштирокида ароматик углеводородлар олиш ва иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган; 
маҳаллий хомашёлар асосида олинган (MoO3)x (ZnO)y (ZrO2)z (B2O3)k таркибли катализатор «Navoiyazot» АЖда импорт ўрнини босувчи катализатор сифатида қўлланилган («Navoiyazot» АЖнинг 2020 йил 24 августдаги 15890-сон маълумотномаси). Натижада, импорт қилинаётган ароматик углеводородлар ўрнига яратилган катализатор иштирокида нефть йўлдош газларидан ароматик углеводородлар олиш имконинги берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish