Sayt test rejimida ishlamoqda

Боротов Атхам Нурмухаммадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Балиқчиликда кўк пояли озуқаларни қирқиб майдалаш қурилмаси параметрларини асослаш”, 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т1992
Илмий раҳбар: Астанақулов Комил Дуллиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Маматов Фармон Муртазович, техника фанлари доктори, профессор; Нуритов Икром Ражабович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: “БМКБ-Агромаш” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўк пояли озуқаларни балиқлар учун белгиланган талаблар даражасида кам сарф-ҳаражатлар билан майдалаб берадиган қурилмани ишлаб чиқиш ҳамда унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
балиқчиликда кўк пояли ўтлардан озуқа тайёрлашда қўлланиладиган ишчи сирти гофрланган узаткич жўваларга ва қирқиладиган пояларга нисбатан қия ҳолда жойлашган пичоқларга эга майдалаш қурилмасининг конструкцияси ишлаб чиқилган;
узаткич жўваларнинг диаметри ва айланишлар сони кўк пояли озуқаларни қамраб олиш ва уларни талаб этилган ўлчамда майдалашни таъминлаш шарти асосида жўвалар орасидан ўтаётган пояларни майдалагич барабанга узатиш тезлиги ва миқдорига боғлиқ ҳолда аниқланган;
майдалагич барабаннинг айланишлар сони узаткич жўваларнинг айланишлар сонига мутаносиб ҳолда қия ҳолатда узатилаётган пояларни керакли ўлчамда қирқишни таъминлаш асосида асосланган;  
қурилма жўвалари томонидан узатилаётган пояларнинг пичоқ билан ўзаро таъсирлашиши ва уларнинг қирқилгандан сўнг пичоқ бўйлаб ҳаракати ва ирғитилишининг моҳияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Балиқчиликда кўк пояли озуқаларни қирқиб майдалаш қурилмаси параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
балиқчилик учун кўк пояли озуқаларни майдалаш қурилмасига дастлабки талаблар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил  8 сентябрдаги 02/023-2831-сон маълумотномаси). Натижада, кўк пояли озуқаларни майдалайдиган иш сифати юқори, энергия-ресурстежамкор қурилманинг конструкциясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
кўк пояли озуқаларни майдалаш қурилмаси Наманган вилояти Уйчи тумани, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ва Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 8 сентябрдаги 02/023-2831-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд қурилмаларга нисбатан фойдаланишдаги тўғридан-тўғри харажатлар 1,2 мартагача камайишига эришилган;
балиқларга кўк ҳолдаги озуқаларни қирқиб майдалаб берадиган қурилмани ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик хужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «BMKB-Аgromash» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 8 сентябрдаги 02/023-2831-сон маълумотномаси). Натижада, кўк ҳолдаги озуқаларни талаб этилган майда ўлчамда майдалаб берадиган, кам металл ва материалҳажмдорликка эга қурилмани ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish