Sayt test rejimida ishlamoqda

Туляев Авазбек Илхомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Виртуал оламнинг ахлоқий муаммолари (фалсафий таҳлил)», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этика) (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fal157.
Илмий раҳбар: Муҳамеджанова Лалихон Ашуралиевна, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Алиев Бекдавлат Алиевич, фалсафа фанлар доктори, профессор; Ғаффарова Гулчеҳра Ғуламжановна, фалсафа фанлар доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади виртуал оламдаги ахлоқий муаммоларни таҳлил этиш ҳамда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виртуал олам реал борлиқнинг рақамлашган модели эканлиги, унинг инсон руҳияти, онг ва тафаккурига таъсирининг ўзаро алоқадорик хусусиятлари фалсафий жиҳатдан асосланган;
ҳозирги даврда виртуал оламнинг анъанавий ва замонавий кўринишлари эволюциясининг ахборот коммуникация технологиялари билан боғлиқлиги, интернет, ижтимоий тармоқлар, виртуал ўйинларнинг инсонпарварлик аҳлоқига зид зўравонлик, эгоизм, тажовузкорликка ундаш ҳолатлари ва уни олдини олиш омиллари фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
виртуал оламнинг ахлоқий муаммоларини ҳал этишдаги имкониятлари, уни назорат қилишнинг чекланганлиги, инсонларнинг маънавий-руҳий оламига таъсир кўрсатиш орқали манипуляция қилишдаги уринишлар, шунингдек, ёшларни ғоявий-ахлоқий иммунитетини мустаҳкамлаш омиллари очиб берилган;
Ўзбекистонда ёшлар ахлоқига салбий таъсир кўрсатувчи веб-сайтларни мониторинг қиладиган, уларнинг зарарли томонларини асослайдиган ҳамда юксак ахлоқий фазилатларни тарғиб қиладиган мақсадли электрон платформаларни яратиш ҳамда такомиллаштириш зарурати ва аҳамияти фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуал оламдаги ахлоқий муаммоларга доир ишлаб чиқилган фалсафий-концептуал таклифлар асосида:
виртуал олам реал борлиқнинг рақамлашган модели эканлиги, унинг инсон руҳияти, онг ва тафаккурига таъсирининг ўзаро алоқадорлик хусусиятларига доир илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарор дастури III бобининг «Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги нохолис ахборотларга қарши аҳоли, айниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва жамоатчиликда муайян ҳолатлар ҳақида хаққоний фикр шаклланишига кўмаклашиш» номли 12-банди ҳамда VI бобининг “Интернет майдонида ички ва ташқи таҳдидларга самарали қарши курашишни таъминлаш мақсадида Марказ ходимлари ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари учун «Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари» мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий ўқувлар ташкил этиш номли 26-банди ижросини таъминлашда диссертация натижаларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 29 августдаги 02/07 - 737-сон маълумотномаси). Натижалар аҳолини виртуал воқелик, виртуал ахборот, виртуал олам, виртуал ахлоқ, виртуал этика ва виртуал реаллик борасидаги билимлари бойишига ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича профилактика ишлари натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
ҳозирги даврда виртуал оламнинг анъанавий ва замонавий кўринишлари эволюциясининг ахборот коммуникация технологиялари билан боғлиқлиги, интернет, ижтимоий тармоқлар, виртуал уйинларнинг инсонпарвалик ахлоқига зид зўравонлик, эгоизм, тажовузкорликка ундаш ҳолатлари ва уни олдини олиш омилларига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан амалга оширилган – «Ёшлар ва қонун» номли ҳуқуқий танлов концепциясини ҳамда «Ёшлар – келажак бунёдкори» шиори остида «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизим самарадорлигини ошириш: муаммо ва истиқболлари» комплекс чора-тадбирлар дастури сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 8 июлдаги 04-13/2075-сон маълумотномаси). Натижалар «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи» томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари орқали ёшларда диний мазмундаги виртуал таҳдидлар ҳақидаги мустақил фикр-мулоҳазаларини шакллантириш, ёшларнинг ахборот истеъмол маданиятини юксалтиришга хизмат қилган;
виртуал оламнинг ахлоқий муаммоларини ҳал этишдаги имкониятлари, уни назорат қилишнинг чекланганлиги, инсонларнинг маънавий-руҳий оламига таъсир кўрсатиш орқали манипуляция қилишдаги уринишлар, шунингдек, ёшларни ғоявий-ахлоқий иммунитетини мустаҳкамлашга доир хулосалар, таклиф-тавсиялар ва шу билан боғлиқ илмий янгиликлардан 2020 йил ноябрь ойи давомида «Обод ва хавфсиз маҳалла» лойиҳасини самарали ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 2 декабрдаги 02-09/1709-сон маълумотномаси). Натижалар аҳоли, хусусан, маҳаллалар ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга, виртуал ахборотга нисбатан соғлом ижтимоий фикр ва тўғри муносабатнинг янада юксалишига ижобий таъсир кўрсатган;
Ўзбекистонда ёшлар аҳлоқига салбий таъсир кўрсатувчи веб-сайтларни мониторинг қиладиган, уларнинг зарарли томонларини асослайдиган ҳамда юксак ахлоқий фазилатларни тарғиб қиладиган мақсадли электрон платформаларни яратиш ҳамда такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф-тавсия ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририятининг «Таълим ва тараққиёт», «Болалар ва биз», «Виртуал дунё» кўрсатувларини 2020 йил сентябрь ва октябрь ойларидаги сонларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2020 йил 10 декабрдаги 04-25-24-сон маълумотномаси). Натижалар телетомошанбинлар маънавий-ахлоқий дунёқараши ва ахборот маданиятининг юксалишига ижобий таъсир кўрсатган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish