Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Гулсанам Нематовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Дисcертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мактабгача таълим мутахассисларини касбий инновацион фаолиятга тайёрлаш тизими”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Ped92.
Илмий раҳбар: Иноятов Улуғбек Илясович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01. 
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мактабгача таълим мутахассисларни инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш тизимини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак мактабгача таълим мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлашига қўйиладиган компетенциявий, рефлексив, акмеологик, креатив, психологик талаблар мажмуаси (педагог-менежер, педагогик ижодкорлик ва шахсий мулоқот) анъанавий ва инновацион таълимнинг қиёсий таҳлили ва стратегик адекват мезонлар асосида таомиллаштирилган;
бўлажак мактабгача таълим мутахассислари касбий инновацион фаолият (тузилмаси, босқичлари, амалиёт ва баҳолаш)га тайёрлашга хизмат қилувчи жадаллик, демократик услуб, ташаббускорлик ва тадбиркорлик каби касбий ва шахсий омиллар асосланган;
бўлажак тарбиячиларни инновацион касбий фаолиятига тайёргарлигини комплексив қамраб олувчи ўйинли, соғломлаштирувчи, кооператив таълим, ахборот технологиялари, коррекцион-ривожлантирувчи таълимий технологияларнинг имкониятлари (субъект-субъект қайтар алоқа, интеллектуал мониторинг, табақалаштирилган ўқитиш, яширин иқтидорлар селекцияси) такомиллаштирилган; 
бўлажак мактабгача таълим мутахассисларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнининг педагогик-психологик хусусиятлари, жамиятнинг ижтимоий буюртмаси ва компетенциявий ёндашуви педагогик амалиёт жараёнида машғулотларни лойиҳалаш, ташкил этишга оид касбий билимларни ташхислаш ҳамда коррекциялаш асосида аниқлаш механизмлари назария ва амалиёт бирлиги тамойилига таянган ҳолда ишлаб чиқилган;
бўлажак мактабгача таълим  мутахассисларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини технологиялаштириш йўналишлари (танқидий таҳлил, индивидуал йўл харита, ностандарт фаолият ва натижаларни тижоратлаштириш) касбий етуклик мезонлари (продуктив, эвристик ва креативлик)ни белгилаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мактабгача таълим мутахассисларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак мактабгача таълим мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлашига қўйиладиган компетенциявий, рефлексив, акмеологик, креатив, психологик талаблар мажмуаси (педагог-менежер, педагогик ижодкорлик ва шахсий мулоқот) анъанавий ва инновацион таълимнинг қиёсий таҳлили ва стратегик адекват мезонлари “Мактабгача таълимда педагогик диагностика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи, 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғи билан нашрга тавсия қилинган). Натижада бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий инновацион фаолиятга тайёрлашнинг назарий асослари фаолиятли, акмеологик, креатив ёндашувларига таянилган  ҳолда модернизациялаш имкони кенгайтирилган;
бўлажак мактабгача таълим мутахассислари касбий инновацион фаолият (тузилмаси, босқичлари, амалиёт ва баҳолаш)га тайёрлашга  хизмат қилувчи касбий ва шахсий омиллар (жадаллик, демократик услуб, ташаббускорлик ва тадбиркорлик) бўйича олинган хулосалардан таълим жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги 89-03-2913-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимида бўлажак педагог-тарбиячиларни инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш технологияларини танлаш ва тизимлаштириш асосида уларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилган;
бўлажак тарбиячиларни инновацион касбий фаолиятига тайёргарлигини комплексив қамраб олувчи ўйинли, соғломлаштирувчи, кооператив таълим, ахборот технологиялари, коррекцион-ривожлантирувчи таълимий технологияларнинг имкониятлари (субъект-субъект қайтар алоқа, интеллектуал мониторинг, табақалаштирилган ўқитиш, яширин иқтидорлар селекцияси)га оид хулосалардан Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 16 февралдаги 03-336-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий инновацион фаолиятга тайёрлаш жараёнини технологиялаштириш йўналишлари касбий етуклик мезонларини белгилаш имконияти яратилган; 
бўлажак мактабгача таълим мутахассисларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнининг педагогик-психологик хусусиятлари, жамиятнинг ижтимоий буюртмаси ва компетенциявий ёндашуви педагогик амалиёт жараёнида машғулотларни лойиҳалаш, ташкил этишга оид касбий билимларни ташхислаш ҳамда коррекциялаш асосида аниқлаш механизмлари назария ва амалиёт бирлиги тамойилига таянган ҳолда ишлаб чиқилган хулосалардан Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг  2021 йил 16 февралдаги 03-336-сон маълумотномаси). Натижада педагогик амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларнинг машғулотларни лойиҳалаш, ташкил этишга оид касбий билимларини ташхислаш ҳамда коррекциялаш асосида аниқлаш механизмлари назария ва амалиёт бирлиги тамойилига таянган ҳолда ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish