Sayt test rejimida ishlamoqda

Алмардонов Отабек Қудратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг Хитой, Корея Республикаси, Япония, Вьетнам ва Малайзия давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларида халқ дипломатиясининг ўрни (1991-2017 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.3.PhD/Tar6.
Илмий раҳбар: Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Маҳкамова Нодира Раҳмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Сайфуллаев Дурбек Баҳтиёрович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2017 йилларда Ўзбекистоннинг Хитой, Корея Республикаси, Япония, Вьетнам ва Малайзия давлатлари билан халқ дипломатияси алоқаларининг шаклланиш ва ривожланиш йўналишларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон халқ дипломатиясининг тарихи Бронза давридан 1991 йилга қадар тарихий ва ижтимоий-маданий асосларда шаклланганлиги ҳамда 1991 йилдан меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ва замонавий тамойиллар асосида ривожланган икки даврда рўй бериб, соҳанинг ривожланиш динамикаси маданият ва санъат, илм-фан, таълим, туризм, спорт каби йўналишларда акс этганлиги далилланган; 
Ўзбекистоннинг Хитой, Корея Республикаси, Япония, Вьетнам ва Малайзия давлатлари билан иқтисодий ва маданий алоқаларининг мустаҳкамланишида ушбу давлатлардаги фуқаролик жамияти институтлари (дўстлик жамиятлари, ассоциациялар ва бошқа ННТ) воситасида маданий, илмий, соғлиқни сақлаш, гуманитар ҳамкорлик кўринишлардаги халқ дипломатияси фаол амалга оширилаётганлиги очиб берилган; 
мустақиллик йилларида Вьетнам ва Малайзия билан алоқаларида аксар ҳолларда давлат органлари иштирокидаги олий даражадаги ҳукумат вакилларининг расмий алоқалари боис халқ дипломатияси алоқалари мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш даражасига етиб бормаганлиги асосланган;
хорижда республиканинг ижобий имижини ошириш, Ўзбекистон тарихи, ўзбек тили ва маданиятини кенг тарғиб қилишда хориждаги ватандошлар фаолиятига умуминсоний, плюрализм, прагматик каби демократик принциплар асосида ёндашув халқ дипломатиясининг ривожланишига самарали ҳисса қўшиш баробарида биродарлашган шаҳарларнинг кўпайишига имкон яратганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг Хитой, Корея Республикаси, Япония, Вьетнам ва Малайзия давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларида ҳалқ дипломатиясининг ўрнига оид илмий хулоса ва таклифлардан:
Ўзбекистон халқ дипломатиясининг тарихи Бронза давридан 1991 йилга қадар қадим тарихий ва ижтимоий-маданий асосларда шаклланиши ҳамда 1991 йилдан меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ва замонавий тамойиллар асосида ривожланган икки даврда рўй бериб, соҳанинг ривожланиш динамикаси маданият ва санъат, илм-фан, таълим, туризм, спорт каби йўналишларда акс этганлигига оид натижалардан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг фаолиятида таҳлилий маълумотлар тайёрлашда, ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил 3 декабрдаги 01-05-1493-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Қўмита фаолиятида маданий тадбирлар ўтказилишида, хорижий мамлакатлар билан алоқаларда дўстлик жамиятларининг ролини янада ошириш ва аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг Хитой, Корея Республикаси, Япония, Вьетнам ва Малайзия давлатлари билан иқтисодий ва маданий алоқаларининг мустаҳкамланишида ушбу давлатлардаги фуқаролик жамияти институтлари (дўстлик жамиятлари, ассоциациялар ва бошқа ННТ) воситасида маданий, илмий, соғлиқни сақлаш, гуманитар ҳамкорлик кўринишлардаги халқ дипломатияси фаол амалга оширилаётганлигига оид натижалардан Ўзбекистондаги ШҲТнинг Халқ дипломатияси марказининг истиқболли “йўл харитаси”ни шакллантиришда ва ўтказилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистондаги ШҲТнинг Халқ дипломатияси марказининг 2020 йил 10 декабрдаги 257/20-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Хитой, Корея Республикаси, Япония, Вьетнам ва Малайзия давлатлари билан алоқалари хусусида янгича қарашларни шакллантиришга имкон яратган;
хорижда республиканинг ижобий имижини ошириш, Ўзбекистон тарихи, ўзбек тили ва маданиятини кенг тарғиб қилишда хориждаги ватандошлар фаолиятига умуминсоний, плюрализм, прагматик каби демократик принциплар асосида ёндашув халқ дипломатиясининг ривожланишига самарали ҳисса қўшиш баробарида биродарлашган шаҳарларнинг кўпайишига имкон яратганлиги бўйича олинган хулосадан “O’zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Taqdimot” кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston” телерадиоканали ДУК қошидаги “O’zbekiston tarixi” телеканалининг 2020 йил 13 февралдаги 02-40/359-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомашабинлардаги Ўзбекистоннинг Узоқ Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан халқ дипломатияси алоқалари тарихига доир билимларини янада оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish