Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Обид Абдурахмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари ва асоратларнинг ультратовуш диагностикаси», 14.00.19 - Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1218.
Илмий раҳбар: Ходжибеков Марат Худойкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Фазилов Акрам Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги “Н.Н.Блохин номидаги онкология Миллий тиббий тадқиқот маркази” ФДБМ (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизза бўғими ички структураси шикастланишининг мультимодал нурли ташхисотини такомиллаштиришда ультратовуш текширувининг аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза бўғими ички структуралари шикастланиши ва уларнинг асоратлари синовит, гемартроз ва мениск кисталарининг комплекс тадқиқотлари, яъни ультратовуш текшируви, рентгенография, магнит-резонанс томография ва артроскопия текшируви усулларининг диагностик аҳамияти асосланган; 
ультратовуш текширувининг тизза бўғими ички структураларини нафақат бирламчи шикастланишида ташҳисотий самарадорлик кўрсаткичи, балким уларнинг асоратларида ҳам юқори имкониятга эгалигининг ўрни ва аҳамияти исботланган;  
ультратовуш усули бўғим ички структуралари жароҳатланишларини аниқлашда нисбаттан юқори диагностик самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, мениск ва хочсимон боғламларнинг жароҳатланишини аниқлаш учун асосий текшириш усули бўлиши кераклиги, МРТ усулидан ҳар доим ва ҳамма жойда фойдаланишнинг имкони йўқлиги, фақатгина аниқ кўрсатмалар асосида ўтказилиши лозимлиги, яъни мениск жароҳатларини текширишда ультратовуш белгилари гумонли бўлганида ёки хочсимон боғламлар қисман ёрилиши белгилари бўлишигина ушбу усулга кўрсатма бўла олиши исботланган;
тизза бўғими шикастланишларининг диагностик алгоритми ишлаб чиқилди ва тизза бўғими ички структуралари  нур ташҳисотига ёндашув янада такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тизза бўғим ички структурасини жарохатлари ва асоратларининг  ультратовуш ташхисотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тизза бўғими ички структурасининг турли шикастланишлар ва турли спорт тадбирларида олинган жароҳатлар натижасида тизза бўғими мениск ва боғламларидаги ўзгаришларини ташҳислашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Тизза бўғими юмшоқ тўқималари шикастланишининг ультратовуш ташхисоти» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 26 ноябрдаги 8н–р/506-сон маълумотномаси). Натижада тизза бўғими ички структуралари шикастланишларини самарали ташхислаш  орқали касалликни эрта даволаш имконини берган;
тизза бўғим ички структураси жароҳатлари ва асоратларининг  ультратовуш ташхистотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали, Ўзбекистон темир йўллари  акционерлик жамияти Самарқанд бекатидаги шифохонасининг клиник амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 26 ноябрдаги 8н–р/506-сон маълумотномаси).Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши боғлам ва менискларнинг қўшма шикастланишлари билан хасталанган беморларни ташхислашда ультратовуш текширувининг юқори даражадаги имконияти ҳамда боғламлар ва мениск ёриқларини визуаллаштириш учун МР-мезонларини изоляцияланган жароҳатлар билан гуруҳларга ажратиш, боғлам ва менискларнинг қўшма шикастланишлари билан хасталанган беморларни самарали даволашда юқори жарроҳлик фаоллигини ҳисобга олиш ҳамда ушбу патологияни ташхислашда ультратовуш ва МРТдан фойдаланиш зарурлиги имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish