Sayt test rejimida ishlamoqda

Cавкин Александр Владимровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Тос суяклари ўсмаларини мультимодал ташхислаш ва жарроҳлик усули билан даволаш », 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PHD/Tib936.
Илмий раҳбар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Мусаев Эльмар Расимович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедаминов Шухрат Каримджанович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: П.А. Герцен номидаги Москва илмий тадқиқот онкология институти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташхислашни жарроҳлик амалиётидан олдинги режалаштиришни яхшилаш, шунингдек даволаш тактикасини танлаб олишга шахсийлаштирилган ёндошув йўли билан тос суяги саратони билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тос суяклари саркомасини даволашда энг яхши функционал натижалар эмоционал соҳани ҳисобга олмаган ҳолда олиб борилган III ва IV тур резекцияларида олиниб, бунда сон бўғини соҳасидаги аралашувлар энг ёмон кўрсаткичлар билан тавсифланган;
тос суяклари саркомасини даволашда онкологик радикализм мезонларига риоя этилганида органни сақлаб қолувчи жарроҳлик амалиёти беморларнинг умумий яшовчанлиги ва қайталанишлар сонини ортиши, шунингдек, MSTS шкаласи бўйича яхши функционал натижалардан иборат бўлган ногиронликка олиб келувчи жарроҳлик амалиётини қўллаганда даволаш натижалари устунлиги исботланган; 
сон суякларидаги органни сақловчи аралашувларда даволашнинг бевосита, функционал ва узоқ натижаларини яхшиланиши, биомеханиканинг меъёрий ва ўртача бузилишлари, резекциянинг салбий қирраларига эришишнинг протенциал имконияти, қуймич нерви ва сон қон томир томирларининг инфильтрацияси мавжуд бўлмаган беморлари орасида юзага келиши исботалнган;
сон суякларидаги ногиронликка олиб келувчи аралашувларни биомеханика кучли бузилган ҳолатларда, тосни муваффақиятсиз чиққан конструкцияси, оғир чуқур инфекцияларда, қуймич нерви ва сон томири инфильтрацияларида органни сақловчи жарроҳлик амалиётини такрорий ўтказишни имкони бўлмаган хавфли ўсмани маҳаллий қайталанишларида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тос суяклари ўсмаларини мультимодал ташхислаш ва жарроҳлик усули билан даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тос суяклари ўсмаларини мультимодал ташхислаш ва жарроҳлик усули билан даволашда янги усулни қўллан натижасида «МСКТ назорати остида тос суяклари перкутан биопсиясининг усули»  номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 8н–з/213–сон маълумотномаси). Натижада тос суяклари ўсмаларини мультимодал ташхислаш ва жарроҳлик усули билан даволашни оптималлаштириш, хавфли ўсмаларнинг местазланишини олдини олиш орқали беморларни даволашнинг самарадорлигини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
Тос суяклари ўсмаларини мультимодал ташхислаш ва жарроҳлик усули билан даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари филиалларнинг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 05 апрелдаги 8н–д/127–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши жарроҳлик аралашувнинг ишлаб чиқилган турлари МСКТ назорати остида перкутан биопсияни ўтказиш усули амалиётга жорий қилиниши ва ундан фойдадаланиш натижасида беморларни ҳаёт сифатини яхшилаш ва даволаш тактикасини танлаб олишга ҳамда таклиф этилган ташхислаш алгоритмини бевосита қўллаш натижасида асоратлар сонини камайтириш, беморларнинг умрини узайиши ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish