Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбарова Барно Шухратвонанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида кичик бихнес ва хусусий тадбиркорик фаолиятини статистик тадқиқ этиш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt325.
Илмий раҳбар: Набиев Хамидулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,  DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Шодиев Турсун Шодиевич, иқтисод фанлари доктори, профессор; Маматқулов Бахтиёр Холмуродович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханова номидаги Россиянинг иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини статистик тадқиқ этиш услубиётини ташкиллаштириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг статистик таҳлили ҳудудлар кесимида статистик кузатув маълумотлари таҳлилининг оптимал вариантларини танлаш негизида маҳсулот ишлаб чиқариш, меҳнат сарфи ва трансакцион харажатларни камайтиришнинг қўшимча имкониятлари очиб берилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташқи иқтисодий фаолияти-нинг статистик ахборотлар ва прогнозлаштириш базасини тўлақонли статистик самарани берувчи ва провард мақсад-натижага хизмат қилувчи ўзаро боғлиқ жараёнларга оид кўрсаткичлар тизимини бош ўртача қиймат, қийматдорлик даражаси, танланган белгилар, банд бўлганларнинг сифат кўрсаткичлари билан бирга ва ҳ.клар негизида кенгайтириш зарурати асосланган;
ишлаб чиқариш функциясида сотувдан тушган соф тушум устуворлиги асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари асосланган; 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик инновацион кластери” тамойили асосида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субъектлари уйғунлигида ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатидан мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини статистик тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг статистик таҳлили оптимал вариантларини танлаш асосида ҳудудлар кесимида статистик кузатув маълумотлари таҳлилининг оптимал вариантларини танлаш негизида маҳсулот ишлаб чиқариш, меҳнат сарфи ва трансакцион харажатларни камайтиришнинг қўшимча имкониятлари Тошкент шаҳар статистика бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қичқартириш вазириги 2021 йил 23 августдаги  02/09-10/10-357-сон ҳамда Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг 2019 йил 28 декабрдаги 01/1-11-10/2-7561-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳудудлар кесимида кузатув маълумотлари таҳлилининг оптимал вариантларини танлаш асосида мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш 8-10 фоизга ошди, меҳнат сарфи 15-20 фоиз ва трансакцион харажатлар 5,5 фоизга пасайган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташқи иқтисодий фаолияти-нинг статистик ахборотлар ва прогнозлаштириш базасини тўлақонли статистик самарани берувчи ва провард мақсад-натижага хизмат қилувчи ўзаро боғлиқ жараёнларга оид кўрсаткичлар тизимини кенгайтириш бўйича таклифлар Давлат статистика қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Давлат статистика қўмитаси 2019 йил 23 декабрь 01/1-07-16/1-122-сон маълумотномаси). Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташқи иқтисодий фаолиятини соф экспортни статистик ахборотлар базасини кенгайтириш, ахборотларни аниқлиги, холислиги ва шаффофлигини қиёсий таҳлил қилиш имконияти кенгайтирилган;
ишлаб чиқариш функциясида сотувдан тушган соф тушум устуворлиги асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқаришининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари Давлат статистика қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 23 декабрь 01/1-07-16/1-122-сон маълумотномаси). Натижада миллий ҳисоблар тизими стандартлари асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда қўлланиладиган статистик ҳисоботларни халқаро даражаларда баҳолаш ва прогноз услубини ахборотлар базасини кенгайтириш имконияти яратилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” инновацион кластери тамойили асосида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субъектлари уйғунлигида ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатидан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар "BEK MEGA TEXTILE" маъсулияти чекланган жамият (Тошкент ш.) фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қичқартириш вазириги 2021 йил 23 августдаги  02/09-10/10-357-сон ҳамда "BEK MEGA TEXTILE" маъсулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 10 декабрдаги 343-сон маълумотномалари). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши тизимда меҳнат унумдорлиги ўсиши, рақобатдошлик таъминланиши, янги иш ўринлари яратилиши, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш харажатлари камайишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish