Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаниев Улуғбек Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир юрак етишмовчилиги билан асоратланган ўткир коронар синдромли беморларни самарали даволаш тактикасини аниқлаш», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib30.
Илмий раҳбар: Кенжаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова  Висолатхон Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори, Тулабаева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий–амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хавф стратификация шкаласини башоратлаш
аҳамиятини баҳолаш ва нохуш якуннинг алоҳида предикторларини ҳисобга олиш билан ўткир юрак етишмовчилиги билан асоратлаган ўткир коронар синдромли беморларни даволаш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқот илмий янгилиги:
илк бор ўткир юрак етишмовчлиги билан асоратланган SТ кўтарлиши билан ўткир коронар синдром ва SТ кўтарилишисиз ўткир коронар синдромли беморлар гуруҳида нохуш якунларни алоҳида башоратловчи аҳамиятли предикторлари  аниқланган; 
GRACE баҳоловчи шкаласи ва замонавий стратификацион усулларини қўллаш натижасида биринчи марта кўрсатилган беморлар гуруҳида мазкур шкалани башоратловчи қиймати асосланган;
логистик регрессион таҳлил йўли билан ўткир юрак етишмовчилиги билан асоратланган ўткир коронар синдром беморларини ноинвазив даволаш самарадорлиги  асосланган;
ўткир юрак етишмовчилиги билан асоратланган ўткир коронар синдромли беморларнинг ёшини 65 дан юқорилиги, чиқариш фракциясининг пастлиги, Killip-3 бўйича ўткир юрак етишмовчилиги, GRACE шкаласи бўйича юқори хавф миокард реваскуляризацияси интервенцион усулларини янада фаол ва эрта қўллашни талаб этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир юрак етишмовчилиги билан асоратланган ўткир коронар синдромли беморларни самарали даволаш тактикасини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
ўткир юрак етишмовчилиги билан асоратланган ўткир коронар синдромли беморларни самарали даволаш тактикасини баҳолаш асосида ишлаб чиқилган «Ўткир юрак етишмовчилиги билан асоратланган ўткир коронар синдромли беморларда ножўя асоратларни ривожлантирадиган тахлика омилларни баҳолаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 8н-д/132-сон маълумотномаси). Натижада логистик регрессион таҳлил асосида NSTEMI/STEMI беморлар гуруҳида даволашни инвазив тактикасини афзаллиги, беморларнинг касалхонага такрорий тушиш сони ва ўлим даражсини камайиши, касалликни даволаш тактикасини танлаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
ўткир юрак етишмовчилиги билан асоратланган ўткир коронар синдромли беморларни самарали даволаш тактикасини имкониятларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро ва Жиззах вилоятларининг филиаллари шошилинч хирургия бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 июлдаги 08-09/8325-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ўткир коронар синдромли беморларини даволаш дастурини танлаб олиш ва текшириш баённомасини оптималлаштириш, ўткир коронар синдромли беморлари учун таклиф этилган даволаш усуллари, шунингдек, бирламчи инвазив даволаш тактикаси, касалликни турли шаклларида олинган маълумотлар STEMI беморлари учун ўрин-кун сонини 7,7 кундан дан 6,85 кунчага, ўлим кўрсаткичини 6,5% дан 5,8% гача камайтирди ва NSTEMI беморлари учун ўрин-кун сонини 8,1 кундан 7,85 кунгача ва ўлим кўрсаткичини 6 фоиздан 4,8 фоизгача камайтирди, STEMI гуруҳидаги 25,3% холатларда тромболитик терапия ТЛТни самарасизлиги кўринишида шошилинч қутқарувчи тери орқали аралашув талаб этиш ва беморларни касалхонада бўлиш давомийлигини камайтириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish