Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиев Хусниддин Шодмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алкоголдан ўткир заҳарланишларда постинтоксикацион асоратларнинг ташхиси, интенсив давоси ва олдини олишни такомиллаштириш» 14.00.39 – Токсикология (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib415.
Илмий раҳбар: Акалаев Рустам Нурмухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Шилов Виктор Васильевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандаров Алишер Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Реаниматология ва реабилитология федерал илмий-клиник маркази (Москва, Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: алкоголдан заҳарланган беморларга эрта ташхис қўйиш ва интенсив давони такомиллаштириш йўли билан постинтоксикацион асоратлар ва ўлим сонини камайтириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
алкоголдан сурункали интоксикация фонида юзага келган алкогол билан ўткир заҳарланишларнинг токсикоген босқичида вегетатив регуляция ўзгаришларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган; 
алкоголдан сурункали интоксикация фонида юзага келган алкогол билан ўткир заҳарланишларда марказий асаб тизимидаги ўзгаришлар батафсил мақсадли ўрганилган ва унинг асосида ушбу ўзгаришларнинг беморнинг аҳволи оғирлигига, қондаги алкогол миқдорига, шунингдек алкоголдан сурункали интоксикация давомийлигига боғлиқлиги аниқланган;
алкоголдан сурункали интоксикация фонида алкоголдан ўткир заҳарланган беморларда токсик энцефалопатия ривожланишида эркин аммиак ва лактатнинг аҳамияти кўрсатилган; 
алкоголдан ўткир заҳарланиш билан оғриган беморларда токсик энцефалопатиянинг комплекс интенсив терапиясида субстрат метаболик препаратлари (сукцинасол, цитофлавин), ремаксол ва жетепар гепатопротекторини эрта қўллашни кўзда тутувчи таклиф қилинаётган ёндашувнинг юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Алкоголдан заҳарланган беморларни даволаш сифатини ошириш бўйича бўйича олинган илмий натижалар асосида:
алкоголдан ўткир заҳарланишлар учун метаболик терапия бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Алкоголдан ўткир заҳарланишлар учун рационал метаболик терапия” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 августдаги 8н-р/112–сон маълумотномаси); Ушбу услубий тавсиянома бир қатор клиник ва лаборатория параметрларини тўлдирганда заҳарланишнинг оғирлиги бўйича дастлабки ташхисни, асоратларнинг прогнозини ва диагностик ҳамда интенсив терапияни тизимли амалга ошириш имконини берган;
алкоголдан ўткир заҳарланган беморлар учун ишлаб чиқилган рационал метаболик терапия даволаш усуллари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, РШТЁИМнинг токсикология ва токсикологик реанимация бўлимлари, шунингдек, РШТЁИМнинг Фарғона ва Бухоро филиаллари токсикология бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 февралдаги 8н-д/50-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши алкоголдан сурункали интоксикация фонида алкоголдан ўткир заҳарланиш кузатилган беморларда алкоголли делирий 48 фоиздан 20 фоизгача камайиши, тутқаноқ ҳолатлари 52 фоиздан 31,6 фоизгача камайиши, ўлим даражасининг 2,5 мартагача камайиши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish