Sayt test rejimida ishlamoqda

Хошимов Азаматжон Назиралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сўх дарёси конус ёйилмасининг суғориладиган тупроқларидан фойдаланишдаги геоэкологик муаммолар», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/B578.
Илмий раҳбар: Исақов Валижон Юнусович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.05.03.
Расмий оппонентлар: Курвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шадиева Нилуфар Искандаровна, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалик ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сўх конус ёйилмаси ва унга туташган Сирдарё аллювиал террасалари ҳудудининг тупроқлари, ер ресурсларини ўзлаштириш ва фойдаланиш давомида юзага келган экомелиоратив ҳолатини аниқлаш ҳамда тупроқлар унумдорлигини ошириш, техноген бузилган тупроқларни рекультивация қилиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқот ҳудуди тупроқларининг суғориладиган деҳқончилик шароитидаги тадрижий ривожланиши, хоссалари ва унумдорлиги ўзгаришларининг антропоген омил таъсирида юз бериши  илмий асосланган;
конус ёйилма тупроқларига оид кўп йиллик маълумотларни ўзаро қиёслаш асосида тупроқларда юз берган эволюцион ўзгаришлар динамикаси очиб берилган;
тупроқларнинг унумдорлиги ўтган асрнинг 50-70 йилларига нисбатан пасайганлиги, хусусан тўқ тусли ўтлоқи тупроқлар гумус миқдорининг камайиши сабабли ўтлоқи тупроқлар тоифасига ўтганлиги, шўрхок ва кучли шўрланган тупроқлар майдони камайиб, кучсиз ва ўртача шўрланган тупроқлар майдони кўпайганлиги исботланган;
конус ёйилма ер ресурсларидан фойдаланиш жараёнида қишлоқ хўжалик ерларининг деградацияга учраётганлиги аниқланган;
конус ёйилмаси тупроқлари ва сувларининг саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши таъсирида ифлосланиши, экомелиоратив ҳолатнинг ёмонлашуви аниқланган ҳамда уларни рекультивация қилиш ва геоэкомелиоратив ҳолатини яхшилаш агротехнологиясининг илмий-амалий ечимлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сўх дарёси конус ёйилмасининг суғориладиган тупроқларидан фойдаланишдаги геоэкологик муаммолар бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
техноген бузилган ерларни рекультивация қилиш, ўтлоқи-воҳа тупроқлар унумдорлигини тиклаш ва ошириш бўйича тавсиялар Фарғона вилоятининг Данғара тумани Дадамирза Ёқубжонов фермер хўжалиги ерларида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 декабрдаги 02/022-2-4153-сон маълумотномаси). Натижада, техноген бузилган тупроқларнинг физикавий ва агрокимёвий хоссаларининг ижобий томонга ўзгаришлари, мелиоратив ҳолатининг яхшиланиши ўсимликлар ҳосилдорлигини ошириш имконини берган;
чуқурлиги 1-1,5 м бўлган, майда жинсли қатлами сақланиб қолган карьерларни агротехника ва мелиорация тадбирларини қўллаш орқали рекультивация қилиш Дадамирза Ёқубжонов фермер хўжалигининг 20 гектарли техноген бузилган майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 декабрдаги 02/022-2-4153-сон маълумотномаси). Натижада, рекультивация қилинган майдонларга шоли, мош, ловия ва сабзавот экинлари экиш, шоли ҳосилдорлиги гектарига 40 ц, кейинги йили экилган ғўзадан 20-25 ц/га ҳосил олиш имконини берган;
чуқурлиги 2-2,5 м дан ортиқ сизот сувлари сатҳи кўтарилиб кетган карьерларни балиқчиликка мослаштириш билан рекультивациялаш Дадамирза Ёқубжонов фермер хўжалигининг 5 гектарли техноген бузилган майдонида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 декабрдаги 02/022-2-4153-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир гектаридан 4000 кг дан ортиқ балиқ етиштириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish