Самадий Муроджон Абдусалимзоданинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тюбегатан паст навли силвинити ва галитли чиқиндиларидан калий ва натрий хлоридларини олиш технологияси», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т28.
Илмий раҳбар: Мирзақулов Холтура Чоривич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори; Каипбергенов Атабек Тулепберганович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тюбегатан кони паст навли силвинитларини калий хлоридга ва ишлаб чиқаришнинг галитли чиқиндиларини натрий хлоридга қайта ишлаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тюбегатан кони сильвинит рудалари таркиби ва хоссаларининг ўзига хослиги очиб берилган ҳамда гидромеханик шламсизлантириш жараёнига руда фракцион таркиби ва сильвинитни сувда эримайдиган қолдиғи минералогик таркибининг таъсири аниқланган;
Тюбегатан кони сильвинит рудаларини гидромеханик шламсизлантириш жараёнлари самарадорлигининг пасайиш сабаблари ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш техник ечимлари очиб берилган;
паст навли Тюбегатан кони силвинитларидан флотация усулида калий хлорид олишнинг шламсизлантириш ва флотация жараёнлари такомиллаштирилган ҳамда калий хлорид концентрати ва галитли чиқиндиларининг фильтрация жараёни жадаллаштирилган;
калий хлорид маҳсулотини чиқиш унумини ошириш ҳамда галитли чиқиндиларни натрий хлориднинг тўйинган эритмаларида эритиш йўли билан галитли чиқиндиларни техник натрий хлорид ва озиқ-овқат маҳсулоти тозалигидаги ош тузига қайта ишлашни таъминлайдиган мақбул технологик параметрлар ва паст навли сильвинитларни флотациялаш жараёнининг шарт-шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тюбегатан кони силвинит рудаларини шламсизлантириш, флотация усулидақайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш ва галитли чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
флотацион калий хлорид олиш технологияси такомиллаштирилган ва тайёр маҳсулотнинг физик-кимёвий ва товар хоссаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» УК амалиётига татбиқ этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2017 йил 13 сентябрдаги 01/3-4804/П-сон маълумотномаси). Ушбу натижаларни амалиётга жорий қилиш паст навли силвинит рудасини ишлаб чиқаришга жалб қилиш, шунингдек яхши физик-кимёвий ва истеъмолчилик хоссаларига эга бўлган калий хлорид олиш имконини берган;
галитли чиқиндиларни техник натрий хлоридга қайта ишлаш технологияси апробациядан ўтказилган ва 2014 йилда «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» УК амалиётига татбиқ этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2017 йил 13 сентябрдаги 01/3-4804/П-сон маълумотномаси). Натижада флотацион калий хлорид саноати галитли чиқиндисидан техник натрий хлорид ишлаб чиқариш имконини берган.