Sayt test rejimida ishlamoqda

Исломов Сарвар Садуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдойнинг маҳсулдор, дон сифати юқори ҳамда занг касалликларига чидамли бошланғич манбаларини яратиш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Qx370.
Илмий раҳбар: Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Расмий оппонентлар: Аллиқулов Сафар Менглиқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Бобоев Саидмурат Кимсанбоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юмшоқ буғдойни селекция ишларининг самарадорлигини оширишда дунё генофондидан келтирилган хорижий навлар ҳисобига ирсияти яхшиланган юқори сифатли, серҳосил, касалликларга, табиатнинг ноқулай омилларига чидамли бошла
нғич манбаларини яратиш ва уларни селекция жараёнларида янги маҳаллий навлар яратиш учун жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республиканинг жанубий минтақалари шароитида кенг кўламда юмшоқ буғдойнинг жаҳон коллекцияси нав намуналари ўрганиш асосида улардан серҳосил, дон сифати юқори, касалликларга, табиатнинг ноқулай омилларига чидамли қимматли белги ва хусусиятларга эга янги нав намуналаридан селекция учун дастлабки ашё сифатида фойдаланилган;
серҳосил, дон сифати кучли ва қимматли буғдой талабларига жавоб берадиган, касалликларга, табиатнинг ноқулай омилларига чидамли юмшоқ буғдой дурагайларини яратиш учун жаҳон коллекциясидан бошланғич манбалар ажратиб олинган;
юмшоқ буғдойни селекция ишларининг самарадорлигини оширишда дунё генофондидан келтирилган хорижий навлар ҳисобига ирсияти яхшиланган янги юқори сифатли, серҳосил, касалликларга, табиатнинг ноқулай омилларига чидамли бошланғич манбалари яратилган;
юмшоқ буғдойнинг Кеш-2016 маҳаллий навни яратишда бошланғич манба сифатида фойдаланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги буғдойнинг маҳсулдор, дон сифати юқори ҳамда занг касаллигига чидамли бошланғич манбаларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
 “Уганда–99” поя занг касаллигига чидамли бўлган 9 та нав шундан 6 та нав ва намуналар сариқ ва қўнғир занг касалликларига чидамлилик ҳамда эртапишарлик хусусиятлари бўйича танлаб олинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2021 йил 12 январдаги 02– 021-82 сонли маълумотномаси). Натижада ушбу навлардан 2019 йилда оқсил миқдори 14,2 фоиз ва клейковина миқдори 29,3 фоиз, 2020 йилда оқсил миқдори 15,1 фоиз, клейковина миқдори 31,2 фоиз олиш имкони бўлган;
сариқ занг касаллигига чидамли ва маҳсулдорлиги юқори бўлган юмшоқ буғдой навларини танлаш дала тажрибасида танлаб олинган нав ва намуналарнинг ҳосилдорлиги 80,6-97,1 ц/га оралиғида бўлиб (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 январдаги 02-021-82 сонли маълумотномаси). Натижада стандарт “Краснодарская-99” навига нисбатан ҳосилдорлик 7,3-23,8 ц/га юқори бўлганлиги аниқланган ва рентабеллигини 31-40,3 фоизга ошириш имконини берган;
тажриба нитажаларига кўра, ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига, касаллик ва иссиқликка чидамли, ҳосилдор, дон сифати юқори бўлган “Кеш-2016” нави яратилиб, синаш учун Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссиясига топширилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 январдаги 02-021-82 сонли маълумотномаси). Натижада 2020 йилда “истиқболли нав” сифатида Давлат реестрига киритилган;
2020 йилда буғдойнинг янги Кеш–2016 нави Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 157 гектар, Касбида туманида 120 гектар, Яккабоғ туманида 107 гектар ва Нишон туманида 122 гектар, жами 506 гектар майдонда экилиб (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 январдаги 02-021-82 сонли маълумотномаси). Натижада ушбу туманларда гектарида 75-85 центнердан юқори ҳосил етиштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish