Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминова Гўёхон Алиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бош мия функцияси бузилишининг қалқонсимон без гипофункция ҳолати билан ўзаро боғлиқлиги», 03.00.01 - Биокимё  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/В427.
Илмий раҳбар: [Кульманова Муножат Усмановна], тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжиметов Абдугаффор Ахатович, биология фанлари доктори, профессор; Халимова Замира Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қалқонсимон без гипофункциясида тиреоид гормонлар холати билан боғлиқ равишда бош мия шикастланиши, нейромедиатор тизимида бузилишларини олдини олиш ва уларни коррекциялашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қалқонсимон без гипофункцияси шароитида нейроспецифик оқсилларга (NF-200, GFAP, S-100, MBP ва VGCC) нисбатан аутоантитаначалар кўрсаткичлари гипотиреоз оғирлигига боғлиқ равишда ўзгариши исботланган; 
мерказолилни сурункали қабул қилиш натижасида бош мия нейромедиаторлари рецепторларига (Глу-Р, ГАМК-Р, Доф-Р, Сер-Р, м-OР, Рβ-энд и Хол-Р) нисбатан ауто-АТ миқдорининг ўзгариб бориши асосида нейромедиаторлар тизимининг бузилишлари баҳоланган;
тиреоид гормонлар ишлаб чиқилишини сусайиши бош мия тўқимасида нейроиммун яллиғланиш ривожланишига олиб келиши исботланган; 
гипотиреоз шароитида бош мия пўстлоғи ва гиппокампда морфологик ўзгаришлар келиб чиқиши мумкинлиги исботланган; 
экспериментал гипотериоз шароитида бош миядаги нейроиммун ялли-ланиш ва нейродегенератив, ҳамда морфологик ўзгаришлар L-тироксин ва нейропротекторлар комбинацияси ёрдамида коррекциялаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бош мия функцияси бузилишининг қалқонсимон без гипофунция ҳолати билан ўзаро боғлиқлигини  баҳолаш бўйича олинган илимй натижалар асосида: 
бош мия ҳужайра ва тўқималарнинг биологик фаолиятининг издан чиқиши орқали эндокрин тизими  қалқонсимон без гипофунция ҳолати билан ўзаро боғлиқлигини биологик тизимларга таъсирини олдини олиш бўйича «Қалқонсимон без гипофункциясида бош мия фаолиятини эрта ташхислаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-р/638-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ЭЛИ-Н тест ёрдамида нейродегенератив касалликларни эрта ташхислаш, беморларнинг биологик ҳолатини яхшилаш билан биргаликда самарли даволаш тизимини яратиш имконини берган; 
эндокрин гормонларининг қалқонсимон без гипофунция ҳолати билан ўзаро боғлиқлигини биологик тизимларга таъсирини баҳолаш бўйича «Қалқонсимон без гипофункциясида бош мия структура ва фунцияси бузилишларини коррекциялаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-р/637-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома нейропротекторларни қўллаш гипотериозда нейродегенератив ўзгаришларни олдини олиш орқали смарали даволаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
Бош мия функцияси бузилишининг қалқонсимон без гипофунция ҳолати билан ўзаро боғлиқлиги комплекс даволаш самарадорлигини клиник биокимёвий баҳолашда замонавий комплекс ёндашувлари  асосида олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси Олий ўқув юртлариаро марказий тадқиқот лабараторияларнинг фундаметал тадқиқотларни амалга ошириш амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 8н-д/45-сон маълумотномаси). Натижада, мерказолил билан заҳарланган тажриба ҳайвонларда ЭЛИ-Н тестини қўллаш бош мия шикастланишини ташхислаш, интакт ҳайвонларда тиреоид статуси кўрсаткичлари билан НСО ҳамда нейромедиаторлар рецепторлари ўртасида турли кўринишдаги кучсиз ва ўртача боғланишларни, гипотиреоз шароитида тиреотроп гормони билан мусбат кучли, Т4 ва Т3 миқдори билан эса ўрта ва кучли манфий боғланишларни амалга ошириш, қалқонсимон без гипофункцияси мия тўқимасига салбий таъсир этиши ва уларда нейроиммун ўзгаришларни келтириб чиқариши эрта ташхислаш, биокимёвий кўрсаткичларнинг меъёр даражасида яхшилаш ҳамда даволаниш муддатларининг қисқартириш ва касаллик асоратларининг олди олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish