Sayt test rejimida ishlamoqda

Муҳаммадиева Манзура Маратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида фаолиятлар интеграцияси жараёнида масъулиятлиликни шакллантириш методикаси”, 13.00.02 –  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped189.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Ғаффорова Талъат, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори; Уразова Марина Батировна, педагогика  фанлари  доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар фаолиятлари интеграцияси асосида масъулиятлиликни шакллантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс масъулиятлилиги муаммосига доир диний-мифологик таълимотлар, Шарқ уйғониш даври маънавий мероси, жадид маърифатпарварлари қарашлари ҳамда замонавий педагогик, психологик, ҳуқуқий манбалардаги масъулиятлилик, жавобгарлик, бурч тушунчаларининг мазмуни хронологик ва қиёсий жиҳатдан аниқлаштирилган; 
мактабга ўтиш ёшидаги болаларда жавобгарлик, тартиб-интизомлилик, иродалилик каби масъулиятлилик элементлари мактабга тайёрлов машғулотларидаги оперaцион (воқеий), роль ижро этиш каби ўйинлар ва кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятини интеграциялаштириш, масъулиятлиликни шакллантириш методикаси босқичларини изчил амалга ошириш асосида шакллантирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида масъулиятли хулқ-атворни намоён этиш бўйича комуникатив, академик ва дидактив кўникмалар иштирокчилар фаолиятини интегратив, ижодий фаоллик ва янгича фикрлаш, инновацион ёндашувлар, қувноқ куй ва қўшиқларни тинглаш, ўзини ифода этиш каби ўйинли технологиялар орқали такомиллаштирилган; 
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг масъулиятлилик даражасини аниқлаш рефлексия, интизомлилик, жавобгарлик ва ташаббускорлик мезонлари асосида  ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда мустақиллик, қатъиятлилик, ташаббускорликка тааллуқли масъулиятлиликни шакллантириш методикаларига таянган ҳолда очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим ва тарбия тизимида ўқувчилар фаолиятларини интеграциялаш асосида масъулиятлиликни шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш бўйича тайёрланган услубий ва амалий таклифлар асосида:
шахс масъулиятлилиги муаммосига доир Шарқ маънавий мероси ва илмий манбалардаги қарашлар хронологик асосида тизимлаштирилганлигига оид хулосалари “Шарқ уйғониш даври педагогик фикр тараққиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-t-009-сон гувоҳнома). Hатижада педагогик тизимдаги фанлар ва уларнинг тарихини ўрганиш жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг масъулиятлилик даражасини аниқлаш ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини таҳлил қилиш-англаш ҳамда мустақиллик, қатъиятлилик, ташаббускорликка тааллуқли масъулиятлиликни шакллантириш методикаларидан Қашқадарё, Бухоро, Жиззах вилоятлари халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг  2021 йил 08 августдаги 01/11-01/10-1204-сон маълумотномаси) Натижада  бошланғич таълим тизими олдига қўйилаётган бугунги стратегик талабларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади;
мактабга ўтиш ёшидаги болаларда масъулиятлилик элементлари (жавобгарлик, тартиб-интизомлилик, иродалилик) мактабга тайёрлов машғулотларидаги ўйин ва ўқув-тарбиявий фаолиятини интеграциялаштириш, масъулиятлиликни шакллантириш методикаси босқичларининг изчил амалга оширилиши бўйича илмий хулосаларидан Ф3-22020001064 “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг замонавий дидактик методика таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг  2021 йил 08 августдаги 01/11-01/10-1204-сон маълумотномаси). Натижада  мактабгача таълим ёшидаги болаларда фаолиятлар интеграцияси жараёнида масъулият ҳиссини таркиб топтиришга эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish