Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Даврон Махмадалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Илмий ва ўқув билиш методлари асосида физика ўқитишни такомиллаштириш (Техника олий таълим муассасалари мисолида), 13.00.02 –  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped1190. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. 
Илмий раҳбар: Турсунов Қаххор Шоназарович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Холмуродов Абдулҳамид Эркинович, физика-математика фанлари доктори (DSc)., Жўраев  Ҳусниддин  Олтинбоевич, педагогика  фанлари  доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика  институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларга илмий билиш методлари асосида молекуляр физика ва термодинамикани ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергетика таълим йўналиши талабаларини илмий билиш методи ёрдамида математик табиий-илмий, иссиқлик техникаси, ўлчов ва назорат асбоблари, термоденамика ва иссиқлик техникаси каби умумкасбий ва иссиқлик ва масса алмашинув жараёнлари, иссиқлик таъминоти ва иссиқлик тизимлари сингари ихтисослик фанларини интеграциялаш орқали физиканинг “молекуляр физика ва термодинамика асослари” бўлимини ахборий-дидактик таъминоти қисман изланишли, креатив педагогик дастурий маҳсулотини ишлаб чиқиш асосида мазмунан ривожлантирилган; 
бўлажак энергетик муҳандисларни гносеологик, методологик ва дидактик илмий билиш методларидан фойдаланиб физика ўқитишнинг таркибий-тузилмавий функционал моделига асосланган лойиҳавий, конструкторлик, экспериментал-тадқиқий касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг методик модели мотивацион-мақсадли, концептуал, структуравий, компетенциявий ва  назарий-методологик ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларига илмий ва ўқув билиш методлари орқали физиканинг “молекуляр физика ва термодинамика асослари” бўлимини ўқитишда лойиҳалаш, кострукциялаш ва тадқиқодчилик компетенцияларини ривожлантириш методикаси циклик физикавий ҳодисалар, молукуляр-оптик ва изожараёнларни визуаллаштириш (RAD Studio) ва автоматлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг яратувчанлик, тадқиқотчилик сингари иссиқлик энергетикаси мутахассислигига хос изланувчанлик, кострукторлик, комуникативлик сифатларининг ҳамда умумтехник, мобиллик, рефлекcивлик, интегрaтивлик каби касбий компетенцияларининг ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари ҳамда физикани ўқиш орқали билишнинг дедуктив даражаси тўлиқлик коэффициентнинг ўзини ўзи англаш рефлексив механизмларини аниқлаш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий ва ўқув билиш методлари асосида талабаларига “Молекуляр физика ва термодинамика”ни ўқитиш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
техника олий таълим муассасалари талабалари илмий билиш методи орқали физиканинг “молекуляр физика ва термодинамика асослари” бўлимини ўқитишда тадқиқодчилик компетенцияларини ривожлантириш методикаси (Case study, Cluster, Assessment, Projecting) иссиқлик ҳодисалари ва жараёнларини визуаллаштириш (Embarcadero RAD Studio) ва автоматлаштириш асосида такомиллаштирилишига оид хулосалари “Молекуляр физика ва термодинамика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 06 октябрдаги 522–сон буйруқ, 522–030 рақамли гувоҳнома). Мазкур ўқув қўлланмадан таълим жараёнида фойдаланиш таълим сифатини ошишига ва талабалар касбий компетентлигининг ривожлантириш имконини  берган;
талабаларни яратувчанлик, тадқиқотчилик каби иссиқлик энергетикаси мутахассислигига хос сифатларини ҳамда даражаларини баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив, фаолиятли, креатив) касбий фаолият турларига тайёргарлик даражалари (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив) математик-статистик қайта ишлаш (methods Student-Fisher) асосида такомиллаштирилишига оид хулосаларидан БАМВ-Ф3-004-рақамли “Халькоперид ярим ўтказгичларининг  асосий иссиқлик–физикавий, структуравий ва конструктив параметрларини оптималлаштиришнинг фундаментал қонуниятларини аниқлаш ва уларнинг математик моделларини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 84–03–5429–сон маълумотномаси). Натижада модел бўлажак муҳандисларнинг зарурий касбий компетенцияларини шакллантириш имконини берган;
замонавий визуалллаштирувчи дастурлаш муҳитида талабаларни ишлаб чиқариш-созлаш, бошқарув каби мутахассисликка хос сифатларини ҳамда лойиҳалаш, конструкторлик ва тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантирувчи педагогик дастурий маҳсулотлар  ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий этилиб, тажриба-синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  22 декабрдаги 84–03–5429–сон маълумотномаси). Натижада педагогик дастурий маҳсулотлар бўлажак муҳандисларни илмий билиш методлари асосида физика ўқитишда зарурий касбий компетенцияларини шакллантиришга ва таълимнинг сифат даражасини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish