Sayt test rejimida ishlamoqda

Алманов Қаҳрамон Облоқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшона”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar797.
Илмий раҳбар: Бобоёров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мухтор Ҳасанович, тарих фанлари номзоди, доцент, Хушвақтов Наби Олимович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғарбий Турк хоқонлиги томонидан Уструшонанинг бошқарилишини аниқлаш орқали кўчманчи империяларнинг ўтроқ воҳаларини бошқаришдаги сиёсий-иқтисодий стратегиясини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Уструшонада Ғарбий Турк хоқонлиги бошқаруви икки босқичда амалга оширилгани, илк босқичда хоқонлик бу ерни  маҳаллий сулолалар воситасида назоратда тутгани, иккинчи босқичда бошқарув бевосита хоқонлик ноиблари қўлига ўтгани ёзма ва археологик маълумотлар асосида далилланган;
VII – VIII асрларда Уструшонани бошқарган Афшинлар сулоласининг этник келиб чиқиши туркий ёки ғайритуркий бўлгани масаласига аниқлик киритилиб, ушбу сулоланинг ташкил топиши Ғарбий Турк хоқонлиги билан бевосита алоқадор эканлиги ўша давр манбалари ва нумизматик топилмалар асосида исботланган;
Уструшонадаги бошқарувчи сулола вакилларининг келиб чиқиши туркий бўлгани, Қорабўғра, Қорачўр каби ҳукмдорларнинг исм ва унвонлари ҳамда Уструшона тангаларида қадимги туркча “элтабар” унвони учраши туркий тилдаги манбалар асосида далилланган;
Хоқонлик даврида минтақада Уструшона ҳукмдорлиги – мулклигининг мавқеи ошгани, бу унинг қўшни ҳукмдорликлар билан сиёсий муносабатлар ўрнатганида, араб босқинига қарши узоқ йиллар кураш олиб борганида ва Хитой каби йирик салтанатлар билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйганида ўз аксини топгани ёзма ва археологик манбалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғарбий Турк хоқонлигининг Уструшонадаги бошқарувини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган натижалар асосида:
VII – VIII асрларда Уструшонани бошқарган Афшинлар сулоласининг этник келиб чиқиши туркий ёки ғайритуркий бўлгани масаласига аниқлик киритилиб, ушбу сулоланинг ташкил топиши Ғарбий Турк хоқонлиги билан бевосита алоқадор эканлиги ўша давр манбалари ва нумизматик топилмалар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 43-07 сонли қарор дастурининг VIII боб “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар” йўналиши доирасида “Миллий ва тарихий онг маънавий қадрият сифатида” ўтказилган тарғибот ишларида диссертация маълумотларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 07 апрелдаги 02/07-343-сон маълумотномаси). Натижада Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшонанинг  сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётини асослаш ва бу жараённинг ижтимоий омилларини кўрсатиб бериш имконини берган; 
илк ўрта асрлардаги этномаданий муносабатларнинг давлатчилик, шаҳарлар тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётга таъсири ва бу ҳолатнинг санъат ва бадиий ҳунармандчиликда ўз аксини топганлигига оид  илмий хулосаларидан Сирдарё вилояти ўлкашунослик давлат музейидаги тангашунослик маълумотлари, археологик топилмалар, ўзаро этномаданий алоқалар ва миграция жараёнларини тасдиқловчи маълумотлар музейнинг экспозициясида намойиш этилмоқда (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2021 йил 24 майдаги 04-12-10-2575-сон маълумотномаси). Натижада илк ўрта асрлар даври Ўзбекистон тарихида Ғарбий турк ҳоқонлиги  давридаги  Устуршонанингтутган ўрни бўйича маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга янги маълумотлар бериш имконини берган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” каналида Уструшона воҳасининг Ғарбий Турк хоқонли давридаги тарихини ёритишда, қадимги ва ўрта асрлар даври археологик ёдгорликлар ва моддий маданиятини тадқиқ қилиш жараёнига аниқланган янгиликлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 12 февралдаги 02-40-216 – сон маълумотномаси). Натижада суғдий ва туркий давлатчилик анъаналари, уларнинг ўзаро таъсири тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish