Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирраҳимова Саидахон Шухратовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Неоваскуляр глаукоманинг комбинациялашган давосини ишлаб чиқиш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib137.

Илмий маслаҳатчи: Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.

Расмий оппонентлар: Jasek P. Szaflik (Польша), тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилов Халиджон Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Амин Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Сеул Миллий университети (Жанубий Корея).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: неоваскуляр глаукоманинг жарроҳлик амалиётидан кейинги босқичда фотодинамик терапияни қўллаш орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

фибропластик жараёнларни кучайтирувчи морфологик ва патологик ўзгаришларда тажриба ҳайвонларда ўтказилган антиглаукоматоз жарроҳлик амалиёти соҳасидан олинган гистологик кесимлар асосида фотодинамик терапия таъсири исботланган;

неоваскуляр глаукомада жарроҳлик амалиётидан кейин янги ҳосил қилинган кўз ичи суюқлиги оқиш йўлларида фотодинамик терапиядан фойдаланишнинг хавфсизлиги ва антипролифератив фаоллиги исботланган;

илк бор офтальмотонус даражаси ҳамда жарроҳлик амалиётидан кейинги геморрагик асоратлар хавфини камайтириш имконини берадиган «брим-оптик» дорисини қўллаш самарадорлиги, унинг гипотензив ва томир торайтирувчи хусусиятлари жарроҳлик амалиётидан олдинги даврда нафақат ижобий таъсири, балки, касалликнинг иккинчи босқичида мустақил дори-дармон воситаси сифатида қўллаш мумкинлиги исботланган;

неоваскуляр глаукомали беморларда антиглаукоматоз жарроҳлик амалиётидан сўнг интрасклерал бўшлиқ чандиқлашувининг олдини олиш учун илк бор офтальмологияда АЛТ-Восток мосламасида фотодинамик терапияни амалга ошириш алгортми ишлаб чиқилган;

неоваскуляр глаукоманинг клиник кўрсаткичлари ва ультаратовуш биомикроскопияси маълумотлари ёрдамида антиглаукоматоз жарроҳлик амалиёти натижасида юзага келган интрасклерал бўшлиқ чандиқлашув жараёнининг олдини олиш ҳамда шу бўшлиқни сақлаш учун  қўлланилган даволаш механизмининг ижобий хусусиятлари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Неоваскуляр глаукоманинг комбинациялашган давосини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Неоваскуляр глаукомали беморларда кўз ички босимини медикаментоз пасайтириш усуллари» услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 8 ноябрдаги 8н-м/348-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма неоваскуляр глаукомали беморларда жарроҳлик муолажаларидан олдин «бримоптик» дори воситасини қўллаш кўзнинг ички босимини сезиларли даражада пасайтириш ҳамда интра- ва жарроҳлик амалиётидан кейинги илк босқичда геморрагик асоратларни 2,2 мартагача камайиши имконини беради.

неоваскуляр глаукоманинг комбинациялашган давосининг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотларнинг натижалари асосида неоваскуляр глаукоманинг даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва ушбу илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Олий таълим муассасалараро илмий-текшириш лабораторияси ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт институти Офтальмология клиникаси, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси иккинчи клиникаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 8 ноябрдаги 8н-м/348-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқотларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши неоваскуляр глаукоманинг жарроҳлик амалиётидан кейинги геморрагик асоратларини 20,9% дан 30,6%га камайтириб, фотодинамик терапиядан кейин ортиқча чандиқлашувининг олди олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish